1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

«Ийжоб» ва «қабул»

11:00 / 10.06.2020 2625 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Никоҳнинг рукни масаласида ҳамма мазҳаблар бир овоздан ийжоб ва қабулни биринчи ўринга қўйганлар.

«Ийжоб» сўзи никоҳ ақдида иштирок этадиган икки томоннинг биридан ушбу масалада аввал содир бўладиган амал (лафз), «қабул» эса иккинчи ўринда содир бўладиган амалдир (лафздир).

Мисол учун, бир эркак аёл кишига «Менга хотин бўлишга розимисан?» деса, бу ийжоб бўлади.

Аёл унга «Розиман», деб жавоб берса, бу қабул бўлади.

Ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Валийлар ёки вакиллар орқали ҳам ийжоб ва қабул бўлиши мумкин.

Ҳанафий мазҳабида фақат ийжоб ва қабулгина никоҳнинг рукни ҳисобланади.

Бошқа мазҳабларда эса ийжоб ва қабулга қуйидаги нарсалар ҳам қўшилади:

1. Хотин.

2. Эр.

3. Валий.

Шу билан Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда никоҳнинг рукни тўртта бўлади.

Никоҳнинг тўғри бўлиши учун бир нечта шарт юзага чиқиши керак:

1. Никоҳ маҳали аслий ва фаръий равишда мавжуд бўлиши лозим.

Бошқача қилиб айтганда, никоҳда иштирок этиши кўзланган аёл эркакка абадий равишда ҳам, вақтинчалик ҳам ҳаром бўлмаслиги керак. Маҳрамларга ва баъзи аёлларга вақтинчалик уйланиб бўлмаслиги ҳақида олдин батафсил гаплашганмиз.

2. Ийжоб ва қабулда ишлатилган иборалар абадийликни ифода қилиши шарт.

Вақтинчаликни ифода қилса, бўлмайди. Вақтини тайин қилиб, «Фалон ойга», «Фалон йилга никоҳландик», дейилса, никоҳ ботил бўлади. Шунинг учун ҳам муваққат никоҳ ва мутъа никоҳи ҳаром саналади.

3. Гувоҳлик.

Гувоҳлик ҳақида юқоридаги ҳадиси шарифнинг шарҳида гапириб ўтдик. Ҳамма мазҳаб уламолари «Гувоҳликсиз никоҳ бўлмайди», деб иттифоқ қилганлар.

Моликийлар ҳатто «Гувоҳлардан никоҳни сир тутиш сўралса, никоҳ ботил бўлади», деганлар.

4. Икки томоннинг розилиги.

Эр ҳам, аёл ҳам ўз ихтиёрлари билан никоҳга ҳаракат қилишлари шарт. Бўлмаса, никоҳ тўғри ҳисобланмайди.

Имом Насаий Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

«Бир қиз у кишининг олдига келиб, «Отам мени ўз укасининг ўғлига турмушга берди. Бу билан шарафсизлигини кўтармоқчи. Мен буни хуш кўрмайман», деди. У киши (Оиша онамиз) «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келгунларича ўтириб тур», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларидан кейин (у зотга бўлиб ўтган гап ҳақида) хабар бердим. У зот унинг отасига одам юбориб, чақиртириб келдилар. Сўнгра ихтиёрни қизга бердилар.

Шунда у:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Отам қилган нарсани жоиз қилдим. Лекин бу ишда оталарга ҳеч нарса йўқлигини аёлларга ўргатишни ирода қилган эдим», деди» (ўша қизнинг исми Ханса бинту Ҳизом ал-Ансория эди).

5. Валий.

Бу ҳақда юқорида батафсил гапирилди.

Шунингдек, баъзи мазҳаблар эътиборга олган, баъзилари олмаган шартлар ҳам бор. Эр-хотин тайинли бўлиши, ҳаж ва умра эҳромида бўлмасликлари, никоҳ маҳр ила бўлиши, эр гувоҳлар билан никоҳни сир тутишни келишиб олмаслиги, эр ёки хотин хавфли касалга чалинган бўлмаслиги каби шартлар ана шулар жумласига киради.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо ҳижрий қирқ бешинчи сананинг Шаъбон ойида вафот этдилар. Ўша пайтда у кишининг ёшлари олтмишда эди.Имом Абу Довуд ва Термизий Икрима давоми...

2160 21:00 / 02.06.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу фидокор саҳобияни ўзига яраша тақдирлашга қарор қилдилар. Унга уйланмоқчи ва унинг бошига тушган қийинчиликларни давоми...

2996 16:00 / 07.08.2019
Қадимги араблар гарчи ширкка ботган бўлсалар ҳам аммо, уларда иззат, шараф, олийжаноблик деган тушунчалар жуда қадрланган ва амал қилинган. Озод араб аёли ҳар давоми...

1856 16:28 / 01 март
Турли сабабларга кўра аёллар масаласи Исломга қарши таъна тоши отилишининг асосий нишонларидан бирига айланиб қолган. Ҳатто баъзи мусулмон уламолар .Аёллар давоми...

5804 18:00 / 22.07.2021