1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

БИРОВНИНГ АЙБИНИ АХТАРИШ

05:00 / 02.03.2017 3989 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй тили билан иймон келтириб қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: ўзларининг бу муборак ҳадисларида катта бир ҳақиқатни баён қилмоқдалар. У зот одамлар ичида тллари билан иймон келтириб, қалбларига иймон кирмаганлари борлигини билдириб ўшаларга хитоб қилмоқдалар.
«Эй тили билан иймон келтириб қалбига иймон кирмаганлар жамоаси!»
Демак, тили билан иймон келтириб қалбига иймон кирмаганлар кўпчилик бўлар эканлар.
«Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар!»
Ўша жамоа мусулмонларни ғийбат қилмасликлари керак экан. Ўша жамоа мусулмонларнинг айбларини ахтармасликлари керак экан. Агар улар бу ишларни қиладиган бўлсалар, ўзларига ёмон бўлар экан. Чунки,
«Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади».
Ҳа, мусулмонларнинг айбини тиноқ остидан кир ахтаргандек қилиб ахтарганларнинг айбини Аллоҳ таолонинг Ўзи ахтара экан. У зот айб ахтарганда эса қойиллатиб ахтаради. Айдорни шармандаи шармисор қиладиган қилиб ахтаради.
Мусулмон банданинг айбини ахтариш қанчалар оғир экан. Шунинг учун бу ишдан тийилмоқ зарур.

Термизийнинг лафзида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: минбарга кўтарилдилар ва баланд овоз ила нидо қилиб: «Эй тили билан мусулмон бўлиб қалбига иймон ўтмаганлар жамоаси! Мусулмонларга озор берманглар! Уларни айбламанглар! Уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким ўзининг мусулмон биродарининг айбини ахтарса, Аллоҳ унинг айбини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбини ахтарса, уни албатта шарманда қилади. Гарчи юкининг ичида бўлса ҳам», дедилар», дейилган.

Бир куни Ибн Умар Каъбага назар солиб туриб: «Қанчалар ҳам улуғсан! Сенинг ҳурматинг қанчалар ҳам улуғ! Мўминнинг ҳурмати Аллоҳнинг ҳузурида сендан ҳам улуғ!» деди».
Шарҳ: демак, мўмин кишини беҳурмат қилиш Каъбаи Муаъззамани беҳурмат қилишдан кўра ёмон экан. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор мўмин кишини беҳурмат қилишга қўл урмас-лик лозим.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен одамларнинг айбларини ахтарсанг, уларни бузасан ёки бузай дейсан», дедилар.
Абу Дарда: «Муовияга у Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:дан эшитган бу калима орқали Аллоҳ манфаат берди», деди
».
Шарҳ: Одамларнинг айбини ахтариш катта гуноҳ бўлиши би-лан бирга уларнинг бузилишига ҳам сабаб бўлар экан. Дарҳақиқат, аъзолари бир-бирининг айбини ахтарадиган жамиятларнинг одамлари бузилиши оқибатида жамиятнинг ўзи ҳам бузилиб, парча-парча бўлиб тарқали кетганлигининг гувоҳлари ҳам кўп.
Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:нинг насиҳатларига амал қилиб одамларнинг айбларини ахтарилмаса фойдали бўлар экан. Ана ўша фойдага ноил бўлганлардан бири Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу эканлар.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар амир одамлардан айб ахтараверса, уларни бузади», дедилар».

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳуга: «Ана, фалончи! Унинг соқолидан ароқ томиб турибди!» дейилди. Шунда у: «Биз жосуслик қилишдан наҳий қилинганмиз. Лекин бир нарса зоҳир бўлса, уни оламиз», деди». Учовини Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Одамларнинг яширин қилаётган ишларини уларнинг ҳақида ёмон гуноҳда бўлиб ҳадеб қидиравериш яхши эмас. Аммо уларнинг ёмонлиги ошкор бўлиб қолганда қилмишига яраша жазо бериш лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Минг афсуски, Қуръон аҳлиман, деб юрганлардан аксариятимиз бу ҳақиқатни тушуниб етмаймиз. Ислом ҳар бир соҳада мўътадиллик йўлини тутганидек, озиқовқат ва давоми...

2405 05:00 / 02.03.2017
Бир нарсага ҳирс қўйиш унга қаттиқ муҳаббат қўйиб маҳкам ёпишиб олиш ила бўлади. Ҳирс асосан молу дунё, мансаб ва обрўга қўйилади. Чексиз умид эса инсон ўзига давоми...

2820 05:00 / 02.03.2017
Ризқ инсон ҳаётидаги ҳассос мавзулардан ҳисобланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсонни яратиб, унинг ҳаёт кечириш сабабларини ҳам муҳайё қилиб қўйди, ер ва ундаги давоми...

13051 15:00 / 08.09.2017
Маълумки, қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятни кучли, қудратли қилишга хизмат этади.Қўшнига яхшилик қилиш ҳақидаги давоми...

3228 05:00 / 07.03.2017