1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Радднинг қоидалари (биринчи мақола)

19:20 / 01.06.2020 1677 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Радд бир, икки ва уч синфга воқеъ бўлади. Ундан кўп бўлмайди.

Радд қилинадиган улушлар тўртта: икки, уч, тўрт ва беш.

Радд масаласида мерос радд қилинмайдиган кишилар (эр ёки хотин) бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин.

Агар радд қилинмайдиган киши бўлса, радд қилинадиганлар бир, икки ёки кўп синфдан бўлиши мумкин.

Агар бир синфдан бўлса, масала уларнинг ададидан келиб чиқади.

Агар икки синф ва ундан ортиқ бўлса, масала уларнинг улушларидан келиб чиқади. Ортиқчаси тушиб қолади.

Ушбу эътиборлардан келиб чиқиб, радд масалалари тўрт қисмга тақсимланади:

Биринчи қисм:

Масалада мавжуд раддга ҳақдорлар бир синф­дан бўлиб, улар билан бирга радд қилинмайдиган кишилар – эр ёки хотин бўлмайди.

Бу ҳолатда масаланинг асли уларнинг сонига қараб бўлади. Чунки мероснинг ҳаммаси фарз ва радд сифатида уларга тегади.

– Эр кишининг ортидан икки қизи, икки синг­лиси ёки икки момоси қолса, масаланинг асли икки бўлади.

Юқоридаги қоидага амал қиладиган бўлсак, масала жуда ҳам осон ечилади.

Фарз эгаларининг ичида эр ёки хотин йўқ. Фарз эгаларининг ҳаммаси бир синфдан. Сонлари иккитадан. Улушлари ҳам иккига бўлиб, икковларига яримдан берилади.

– Эркак кишининг ортидан битта қизи қолса, фарз ва радд сифатида мероснинг ҳаммасини олади.

– Эркак кишининг ортидан учта туғишган синглиси қолса, фарз ва радд сифатида меросни учга бўлиб, ҳар бири учдан бир улуш олади.

Иккинчи қисм:

Масалада мавжуд раддга ҳақдорлар бир синф­дан кўп бўлиб, улар билан бирга радд қилинмайдиган кишилар – эр ёки хотин бўлмайди.

Бу ҳолатда масаланинг асли мавжуд фарз эгаларига тегадиган улушдан олинади.

– Эркак кишининг ортидан момоси ва она бир синг­лиси қолди. Бунда:

Момога олтидан бир (1), она бир сингилга олтидан бир (1) улуш тегади.

Масаланинг асли олти эди. Фарз эгаларига икки улуш тегиб, тўрт улуш ортиб қолди. Асаба йўқ. Фарз эгаларининг синфи бир эмас. Иккиси ҳам олтидан бирга ҳақли. Бас, қолган улушларни тенг бўлиб, уларга радд қилинади. Онага икки улуш, она бир сингилга икки улуш радд қилинади. Умумий улуш иккисига яримдан бўлади. Бу мисол тафсилотни тушунтириш учун келтирилди.

Юқорида зикр қилинган қоидани ишга солсак, икки бир синфдан бўлмаган меросхўрнинг улушларини қўшиб, масалага асл қиламиз. Она ва она бир сингилнинг улушларини қўшсак, икки бўлади. Масаланинг аслини икки қилиб оламиз. Демак, икковларига яримдан тегади.

– Эркак кишининг ортидан онаси ва иккита она бир биродари қолди. Онага олтидан бир, икки она бир биродарга фарз сифатида учдан икки улуш тегиши лозим. Аммо бу масалада радд бор. Шунинг учун ҳақдорларнинг асл улушларини топамиз. Асл улушлари олти улушдан. Онага олтидан бир бўлганида, бир улуш тегади. Икки она, бир биродарга учдан бир бўлганида икки улуш тегади. Икки томоннинг улушларини қўшсак, уч бўлади. Асл улушларни тарк қилиб, масаланинг асли қилиб учни оламиз. Онага учдан бир, икки она бир биродарга учдан икки тегади.

Эр ёки хотин бўлмаган барча радд масалалари олти улушли аслдан олинади.

Баъзи вақтларда раддан кейин масалани тўғрилашга муҳтож бўлиб қолинади.

Мисол учун, эркак кишининг ортидан бир қиз ва учта ўғилнинг қизи қолди.

Бу масаланинг асли ҳам олтидан бўлади. Радда эса у тўртга қайтарилади. Чунки қизнинг улуши ярим (3) ва ўғилнинг уч қизининг улуши олтидан бир (1).

Шу ерда учта қиз набирага бир улуш тегди. Улар бу улушни қандай бўлиб оладилар? Бу ҳолда радднинг масаласи (4) қиз набиралар сони (3)га кўпайтирилади. Ўн икки чиқади. Ана шу ўн иккини уч қиз набира ўзаро тенг бўлиб оладилар.

(Давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Сияр, сўзи .сийрат, сўзининг кўплигидир. .Сийрат,нинг икки хил маъноси бўлиб, биринчиси ndash .тариқат, яъни, йўл, иккинчиси ndash .ҳайъат, яъни кўриниш маъносини давоми...

2700 12:30 / 20.02.2019
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш .усулул фиқҳ, муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тариқа истинбот этганларини мазкур илм орқали давоми...

5805 18:15 / 09.01.2019
Кўпгина саҳобалар Куфага келиб яшашган. Уларнинг ичида илм билан машҳурларидан Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо бўлган.1. Али ибн Абу Толиб давоми...

5824 11:59 / 05.12.2018
Тахтакачга масҳ тортиш шариатга киритилишига далил . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2411 13:00 / 14.01.2021