1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Имод Мақдисийнинг ибратли вафоти

08:25 / 28.05.2020 986 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зиё айтади: «Имод Мақдисий рахматуллоҳи алайҳ 614 санада вафот этди. Вафот этган кунлари рўза тутган эдилар. Шом намозини масжидда ўқидилар. Сўнг уйга қайтиб, енгил таом билан ифторлик қилдилар. Сўнг жонлари узилди. Жанозасига бутун халқ ҳозир бўлди. Жума кунидан бошқа вақтда масжидда бунчалик кўп одам тўпланганини асло кўрмаган эдим. Волий одамларни маййитдан узоқроқ туришга чақирди, чунки одамлар бир-бирини суриб, тобутга яқинлашишга ҳаракат қилар, ҳатто баъзилар оёқ остида қолиб кетарди. Шу вақтга қадар бунчалик кўп одам тўпланган жанозани кўрмаганман. Баъзиларнинг айтишича, Имод Мақдисий раҳимаҳуллоҳ вафот этар чоғи: «Ё Ҳайй, Ё Қоййум! Лаа илааҳа илла анта. Бироҳматика астағийсу» (маъноси: «Эй доимо Тирик ва Қоим бўлган Зот, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Ўзингнинг раҳматинг ила Ўзингдан ёрдам сўраймиз»), дея қибла томонга юзланиб, шаҳодат калимасини айтиб жон берган экан».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ато Хаффоф айтади .Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳни қачон кўрсам, йиғлаётган бўларди. .Сизга нима бўлди, десам, .Уммул китобда Лавҳул маҳфузда бахтсиз деб давоми...

2096 08:00 / 14.03.2020
.Хатм, тугатиш, якунлаш деган маънони билдиради. .Хатми Қуръон, деганда Қуръони Каримни бошданохир тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Бирорта сура ёки оят ташлаб кетилса, давоми...

80693 09:30 / 30.04.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаъбон ойидаги амаллари Муборак Рамазон ойи келишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кутиб олиш давоми...

219988 13:00 / 23 февраль
ибратли хикояГолландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, .Жаннатга йўл, номли ва шу каби кичик рисолаларни давоми...

6487 13:00 / 06.12.2019