1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзани бузиб, қазони вожиб қиладиган, каффоротни вожиб қилмайдиган ишлар

19:03 / 22.05.2020 1319 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ғизо (озиқ) ва ғизо бўлмаган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон кўнгли ейишга мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни ейиши.

2. Бирданига кўп туз еб юбориш.

3. Пишмаган мевани ейиш.

4. Тишлар орасида қолган нўхатдан катта нарсани ейиш.

5. Данак, пахта, қоғоз, тери ейиш.

6. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсалар ютиб юбориш.

7. Ўз ихтиёри билан тутун ютиш.

8. Орқадан, бурундан, томоқдан ва аёл кишининг олд фаржидан сув ёки дори киритиш.

9. Қулоққа мой томизиш. Сув томизилса очилмайди.

10. Аёл кишининг олд фаржидан бир қатра суюқлик томизиш. Эркак кишининг фаржидан қатра томизилганда бундай эмас.

11. Қасддан, оғиз тўлиб қайт қилиш. Агар рўзалиги эсидан чиққан, оғзи тўлмай қайт қилган, таом эмас, балғам қайт қилган бўлса, рўзаси очилмайди.

12. Ғизо ва давони беморлик, сафар, мажбурлаш, хато (адашиш), бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар ила истеъмол қилиш.

13. Оғиз чайиб турилганда эҳтиётсизлик ёки хато сабабли ичга сув кетиб қолиши.

14. Бошдаги ёки қориндаги жароҳатга қўйилган дорининг ичга ёки димоққа кетиб қолиши.

15. Ухлаб ётган одамнинг ичига бировнинг сув киритиб юбориши.

16. Аёл кишининг хизматга ярамай қоламан, деб таом ейиши.

17. Рўзадорлигини унутиб таом еб ёки жимоъ қилиб қўйиб, бунда рўзаси очилмаслигини билмай, бўлар иш бўлди, деб яна таом ейиш ёки жимоъ қилиш.

18. Рўза тутишни тунда ният қилмай, кундузи ният қилган кишининг «Бу ниятим тўғри бўлмаса керак», деган шубҳа билан таом еб юбориши.

19. «Ҳали тонг отмаган бўлса керак», деб, еб-ичиш ёки жимоъ қилиш. Тонг отиб бўлганлиги маълум бўлгач, рўзанинг қазоси тутилади.

20. «Қуёш ботган бўлса керак», деб, еб-ичиш ёки жимоъ қилиш. Қуёшнинг ботмаганлиги маълум бўлгач, рўзанинг қазоси тутилади.

21. Таом еяётганда ёки жимоъ пайтида тонг отиб қолса, тўхтамаслик. Дарҳол тўхталса, рўза дуруст бўлаверади.

22. Шаҳватни ғайритабиий йўллар билан қондириб, маний тўкиш.

23. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли маний тўкилиши.

24. Ухлаб ётган рўзадор аёлга жимоъ қилиниши.

25. Аёл кишининг фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсалар томизилиши.

26. Орқасига сув ёки мой билан ҳўлланган бармоғини киритиш.

27. Орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритиш.

28. Аёл кишининг ички фаржига сув ёки мой билан ҳўлланган панжани ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритиш.

29. Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни очиб юбориш.

Юқорида санаб ўтилган ишларнинг барчасида фақат қазо тутиш вожиб бўлади. Каффорот вожиб бўлмайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муфтий ҳазратлари, гарчи ўз ватанидан четга чиқиб, олис ўлкага шайланганини сир тутсада, айғоқчилар унинг сафаридан хабар топиб, миршаблар ёрдамида ушлаб олишди. давоми...

4185 10:05 / 29.11.2019
Салмон Форсий розияллоҳу анҳу вафотидан олдин кўп йиғлади. .Нима учун йиғлаяпсиз, деб сўрашган эди, .Дунёдан кетаётганимга ачинганимдан йиғламаяпман. Аммо давоми...

3330 07:40 / 01.04.2019
.Эркак ва аёл кишилар фикрлаши орасидаги фарқни аниқлаш бўйича янги илмий иш олиб борган мия вазифаларини ўрганиш бўйича мутахассис жарроҳлар ўзлари эришган янги давоми...

4090 16:00 / 27.12.2018
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни эслаб йиғладилар, ҳатто ердаги тошлар ҳўл бўлиб кетди. У киши шундай дедилар .Умар Исломнинг давоми...

1435 08:10 / 29.10.2019