1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизда бу йилги Рамазон ҳайити қандай нишонланади?

21:09 / 21.05.2020 3388 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланиши маълум бўлди. Лекин бу йилги Рамазон ва Ийдул Фитр аввалгиларидан фарқ қилади. Пандемия шароитида улуғ айём кунларини қандай ўтказиш борасидаги саволлар кўпчиликни қизиқтирмоқда.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши ҳамда фатво ҳайъатининг Ўзбекистонда карантин шароитида Рамазон ҳайитини ўтказиш тартиби ва ҳайит намози бўйича фатвоси ишлаб чиқилмоқда. Яқин соатларда эълон қилинса керак.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2020 йил муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 24 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 24 май, якшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Президент Қарорида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган.

Бу йилги Рамазон ҳайити ва намози борасида турли мусулмон давлатлари ўзининг аҳолиси учун фатволар эълон қилди.

Азҳари шариф Уламолари Кенгаши Коронавирус хавфи давом этадиган бўлса, Ийдул Фитр намозини уйда, бола чақа билан ўқиш жоиз экани ҳақида фатво эълон қилди.

Саудия Aрабистони уламолари кенгаши раиси ва Илмий тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи муфтий Aбдулазиз аш-Шайх коронавирус билан боғлиқ вазиятдан кейин Саудия аҳолиси учун бу йилги ҳайит намозини уйда ўқишга рухсат бериш тўғрисида фатво чиқарди. Фатвога кўра ҳайит намози хутбасиз адо қилинади.

Бирлашган Араб амирлигида ҳам байрам кунлари барча мусулмонларга уйда қолиши ва дўстлари ҳамда қариндошларини табриклашни фақат телефон ёки интернет орқали амалга оширишларини тавсия қилди.

Малайзия ва Индонезия каби давлатлар эса карантин талабларига риоя қилиб оралиқ масофа сақлаган ҳолда ийд намозлари ўқиладиган бўлди.

Манба: islaminstitut.uz

Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий давоми...

980 21:34 / 30.08.2023
.Hilol, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси қирғизистонлик устоз Ҳабибуллоҳ Дарген домланинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор давоми...

1691 11:10 / 12.04.2020
Жорий йилнинг 16 август куни Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси қароргоҳида XVI Бутунроссия мусулмон ёшлар форумининг тантанали очилиш маросими давоми...

694 18:27 / 15.08.2023
2023 йил 15 сентябрь куни .Hilolnashr, матбаанашриётига шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюрдилар. Меҳмонларни нашриёт давоми...

901 16:08 / 16.09.2023
Аудиолар

121275 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42787 14:35 / 11.08.2021