1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ кўриб турибди

08:00 / 17.05.2020 1657 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мансур айтади: «Бир киши Абу Язид Бистомийнинг олдига келиб, «Менга насиҳат қилинг», деди. У: «Осмонга қара!» деди. У осмонга қараган эди, «Бу осмонни ким яратганини биласанми?» деди. У: «Аллоҳ», деди. Абу Язид: «Уларни яратган Зот қаерда бўлсанг ҳам сендан бохабардир. Шундай экан, У Зот(нинг ғазаби)дан огоҳ бўл!» деди.

Исмоил ибн Убайддан ривоят қилинади: «Абу Туроб дўстларидан ўзи ёқтирмайдиган сўзларни эшитса, жидду жаҳди янада зиёда бўлиб, тавба қилар ва шундай дерди: «Ёмонлигим туфайли улар менга хоҳлаган гапини гапиришга ботина олишяпти, чунки Аллоҳ таоло: «Бир қавм ўзларидаги нарсани (неъматларга нисбатан муносабатни) ўзгартирмагунича Аллоҳ улардаги нарсани (ҳолатни яхши ҳолатга) ўзгартирмас», деган». (Раъд сураси,11-оят).

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севикли аёлларини хотирлаб, вафо тариқасида унинг яқинларига ҳадялар юбориб турар эдилар.Муҳаббатларини изҳор қилиш учун давоми...

3118 09:30 / 16.06.2019
Савол рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсиларЖавоб улар қуйидагилардир1. Беморлик. Ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат етиши, давоми...

1478 16:09 / 20.05.2020
Ҳаммод ибн Салама айтади .Қачон Сулаймон ибн Таймийнинг олдига Аллоҳга тоат қилинадиган пайтда борсак, албатта тоат қилаётган бўларди. Қачон намоз пайтида борсак, давоми...

1209 08:00 / 19.02.2021
Роҳиба ndash художўй, таркидунё қилган зоҳида аёл деган маънода ишлатиляпти.Абулфараж ва бошқаларнинг ривоят қилишича, Маккада бир гўзал аёл яшарди. Бир куни у давоми...

2692 08:00 / 30.12.2020
Аудиолар

121651 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43105 14:35 / 11.08.2021