1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Меҳр ва саховат ифодаси. Иккинчи карвонимиз ҳам Сирдарёга етиб борди.

23:17 / 04.05.2020 1453 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 4 май куни хайрия штабидан йўлга чиққан, жами 70 тоннага яқин озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, дори-дармонлар, ўйинчоқлар ва бошқа турдаги маҳсулот юкланган автокарвон Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманидаги Пахтакор маиший хизмат касб-ҳунар коллежига етиб борди. Бу ерга офатдан зарар кўрган ҳудуддан эвакуация қилинган  уч ярим мингга яқин фуқаролар жойлаштирилган эди.

Хайрия штаби вакилларини Сайҳунобод тумани ҳокимлиги вакиллари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг туман вакиллиги ходимлари кутиб олишди.

Вакилларимиз ҳокимликнинг масъул ходимлари, мутасаддилар саховатпеша юртдошларимиз томонидан юборилаётган инсонпарварлик юкларини қабул қилиш, жойлаштириш ва оилаларга тақсимлаш ишлари тартибли йўлга қўйилганига амин бўлинди.

Яратганга шукр, халқимиз бағрикенг, ўзганинг дардини ўзиникидек ҳис қила оладиган, диёнатли халқ. Охирги бир бурда нонини бўлиша оладиган, бошқалар учун чин қалбдан қайғурадиган халқ. Бунга охирги ойларда кечаётган мусибат дамларида, ташвишли кунларда барчамиз гувоҳ бўляпмиз.

Омонатни етказган дўстларимизнинг ҳикоя қилишича, офатдан зарар кўрганлар кўчириб келингач, коллежга жойлаштирилган. Бироқ маҳаллий аҳоли катта қисми келиб, кўплаб оилаларни ўз уйларига олиб кетиб, жой беришган, ўрин-жой ажратиб, борларини баҳам кўришган. Ўзларининг шароити унчалик яхши бўлмаса ҳам, ҳеч иккиланмасдан, бошига синов келган ҳамюртларимиз учун уйларининг тўридан жой беришган.

Вакиллар юкларни эгаларига етказиш асносида ана шундай хонадонлардан бир нечасига кириб, ажратилган ёрдам маҳсулотларидан бериб, уларнинг ҳолларидан хабар олишган, эҳсон қилган сиз азизларга кўпдан кўп дуолар олиб қайтишган.

Хайрия ишларига бевосита ва билвосита ҳисса қўшган барча юртдошларимизга, хусусан, Тошкент шаҳрида хайрия штабида хизматда бўлган барча кўнгилли ака-укаларимиз, ўзларининг юк машиналарида беғараз ёрдамларини аямаган фидойи дўстларимизга ташаккур айтамиз.

Аллоҳ таоло барчангизга Рамазон ойида қилинган бу хайр-эҳсонлар учун ваъда қилинган ажру савобларни кўпайтириб ато этсин!

Эслатиб ўтамиз, Сардобада зарар кўрганларга ёрдам бериш штабига эҳсонлар қабул қилиш давом этмоқда. Узоқ сақланадиган озиқ-овқатлар, кўрпа-тўшаклар ва айниқса қурилиш материаллари қабул илинмоқда.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган Валихўжа ўғли Норхўжаrdquo жоме масжидида қайта таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етгани муносабати билан, бугун, 2019 йилнинг 30 давоми...

2971 13:40 / 30.03.2019
2023 йил 48 сентябрь кунлари ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида .Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳат, номли кўргазма бўлиб ўтади. Атоқли олим, давоми...

572 15:53 / 05.09.2023
Доғистон муфтийси шайх Аҳмад Афандининг қаламига мансуб .Солиҳларнинг фазилатлари, китобини индонезия тилига таржима қилишни режалаштирилган.Шу мақсадда давоми...

842 16:00 / 21.01.2022
Куни кеча Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Муҳсинхон тўраrdquo жоме масжиди биносининг янгидан бунёд этилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу давоми...

3572 09:13 / 02.11.2018
Видеолар
Аудиолар

121630 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43092 14:35 / 11.08.2021