1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

ТАРАФКАШЛИК ЖОҲИЛИЯТ СИФАТИДИР

05:00 / 02.03.2017 2801 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу маънодаги тарафкашлик ўз қавми ёки тарафи фойдасига ноҳақдан тарафкашлик қилишдир. Восила ибн ал-Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг расули, тарафкашлик нима?» дедим.
«Қавмингга зулмда ёрдам бермоғлигинг», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф биз «тарафкашлик жоҳилият сифатидир» сарлавҳаси остида ўрганаётган ҳадиси шарифлар мажмуасида келган тарафкашлик маъносини ўзига хос шарҳ қилиб бермоқда. Исломда тўғри маънодаги, ҳақ йўлдаги тарафкашлик тарғиб қилинади. Аммо зулмда тарафкашлик қилиш ман қилинади.

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тарафкашликка чақирган биздан эмасдир. Тарафкашлик асосида қитол қилган биздан эмасдир. Тарафкашлик йўлида ўлган биздан эмасдир», дедилар».
Шарҳ: Бундан салбий маънодаги тарафкашликка даъват қилиш ҳам, унга амал қилиш ҳам ва унинг йўлида фидокорлик қилиш ҳам ҳаром эканлиги чиқади.

Суроқа ибн Молик ибн Жўъшум ал-Мудлажий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: бизга хутба қилдилар ва: «Сизларнинг яхшингиз ўз уруғини мудофаа қилганингиздир. Модомики, гуноҳ қилмаган бўлса», дедилар».
Шарҳ: Демак, гуноҳ ва зулм қилмасдан тўғрилик ва адолат ила ўз қавмига тарафкашлик қилиш яхши нарса.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз қавмига ноҳақда нусрат берса, (қудуққа) қулаб тушиб думидан тортилаётган туяга ўхшайди», дедилар». Ушбу тўртовини Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Қудуққа тушиб кетган туяни думидан тортиб чиқариш мумкин эмаслиги ҳаммага маълум. Шунингдек, қавига ноҳақда ёрдам бериб тарафкашлик қудуғига қулаб тушган одамни қутқариш ҳам қийиндир. Аслда эса мусулмон одам ўз қавмидан ноҳақлик ва зулмни кўрган чоғида уларни бундоқ гуноҳдан қайтариши лозимдир. Ана ўшанда у савобга ноил бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, Қуръони Каримнинг ўзига мос тавсифини қилишга инсоннинг тили ҳам, қалами ҳам ожиз.Бу улуғ китобнинг энг олий васфи унинг нозил қилган давоми...

6858 05:00 / 01.03.2017
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳни ёд этиб. Бир муддат фазилатли шайх ҳазратлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом давоми...

2072 09:02 / 19.07.2022
Юртимиз аввалдан илмфаннинг кўплаб соҳаларида дунёга устозлик қилган уламолар, фузалолар замини бўлган. Уларнинг илмий мерослари бутун дунё бўйлаб қўлмақўл давоми...

1373 17:00 / 07.08.2022
Мусулмонларнинг ҳозирги аҳволи етарлича тушкунлик ва умидсизликни чақириши мумкин. Минглаб кишиларнинг урушлардан, очликдан, оммавий қатллардан, зулмлардан давоми...

4786 20:49 / 10.06.2018