1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон рўзасининг фазилати

18:01 / 03.05.2020 1478 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: أَرَأَيْتَ إِذَا صَلَّيْتُ الصَّلَوَاتِ الْمَكْتُوبَاتِ، وَصُمْتُ رَمَضَانَ، وَأَحْلَلْتُ الْحَلَالَ، وَحَرَّمْتُ الْحَرَامَ، وَلَمْ أَزِدْ عَلَى ذَلِكَ شَيْئًا أَأَدْخُلُ الْجَنَّةَ؟ قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: وَاللهِ لَا أَزِيدُ عَلَى ذَلِكَ شَيْئًا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Айтинг-чи, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон (рўзаси)ни тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билсам ва бунга ҳеч нарсани зиёда қилмасам жаннатга кираманми?» деди. У зот:

«Ҳа», дедилар.

«Аллоҳга қасамки, ана шунга ҳеч нарсани зиёда қилмайман», деди».

Муслим ривоят қилган.

Бу маънодаги бошқа ривоятлар ҳам бўлиб, уларда калимаи шаҳодат, закот ва бошқалар ҳам зикр этилган. Албатта, мазкур фарзлар банданинг жаннатга киришини таъминловчи амаллардир.

1. «Фарз намозларни ўқисам».

Демак, фарз намозларини ўз вақтида ўқиб бориш банданинг жаннатга киришига сабаб бўладиган амаллардан биридир.

Фарз намозини ўқимайдиган ёки чала ўқийдиганлар бу фазлга эришишни умид қилмасалар ҳам бўлаверади.

2. «Рамазон (рўзаси)ни тутсам».

Муборак Рамазони шариф ойининг рўзасини ихлос билан тутиш ҳам банданинг жаннатга киришига омил бўладиган ибодатдир. Рўза тутиш қанчалик фазлга эга эканлигини шундан ҳам билаверинг.

3. «Ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билсам».

Демак, жаннатга киришни хоҳлаган банда Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсани ҳалол деб билиши, ҳаром қилган нарсани ҳаром деб билиши ва бунга амал қилиши лозим. Бу ҳам худди намоз ўқиш ва рўза тутиш каби муҳимдир.

Ҳадисда зикр этилган «бунга ҳеч нарсани зиё­да қилмасам жаннатга кираманми?» деган жумладан «намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳалолни ҳалол билиб, ҳаромни ҳаром санаб юрган одам иймон келтирмаса ҳам, бошқа ибодатларни инкор қилса ёки адо қилмаса ҳам жаннатга кираверар экан», деган фикр чиқмаслиги керак. Балки ҳадисни жамлаб ўрганиб, таққослаб кўриб, хулоса чиқарган маъқул. Ислом динида собит бўлган эътиқод ва ибодатларни тўлиқ адо этган кишигина ҳақиқий мусулмон бўлади ва жаннатдан жой олади. Бу ҳақиқат Қуръони Каримнинг кўплаб оятларида ва ҳадиси шарифларда очиқ-ойдин баён этилган.

 «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ақийда, сўзи арабча .ақада, феълидан олинган бўлиб, .бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш, деган маънони англатади. Бу сўзнинг жами кўплик шакли .ақоид, бўлади. давоми...

1362 19:00 / 15.02.2020
Дамашқда .Тавба, деб аталган катта масжид бўлиб, унинг ўзига хос гўзаллиги ва жозибаси бор эди. Ўша масжидда Шайх Салим Масутий деган олими боамал зот бор эди. У давоми...

3143 08:00 / 06.11.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таолодан кўпайтиришни истаган ёлғиз нарсалари бу ndash илм эди. Набий алайҳиссалом илм олиш учун йўлга чиққан давоми...

5834 16:00 / 13.04.2019
Аллоҳ таоло ҳаёти дунёни .Ҳадид, сурасининг йигирманчи оятида мана бундай васф этади .Билингизки, бу дунё ҳаёти фақат ўйин, беҳудалик, зийнат, ўзаро фахрланиш ва давоми...

1908 18:57 / 04.06.2020