1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Урчитувчининг сути масаласи

10:30 / 29.04.2020 2284 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан: 

«Бир кишининг иккита хотини бўлса, улардан бири бир қиз болани эмизса, бошқаси ўғил болани эмизса, қиз болага ҳалиги ўғил бола уйланса бўладими?» деб сўралди. У киши: 

«Йўқ, чунки урчитиш битта», дедилар». 

Термизий ривоят қилган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

Шарҳ: Аёл киши эридан ҳомиладор бўлиб, туққанидан кейин сут келади. Ўша сутга эри сабаб бўлади. Бу «урчитувчининг сути» дейилади. Шунинг учун бир эркакнинг икки хотини бўлса, ҳар икки хотиннинг сути ҳам бир урчитувчидан пайдо бўлади. Демак, икки кундош аёлни эмган болалар худди бир аёлни эмганнинг ҳукмида бўладилар.

«Урчитувчининг сути» масаласи ҳам нозик масала бўлиб, бу ҳақда фиқҳ китобларимизда батафсил баён қилинган. Биргина мисол келтирайлик.

Бир аёл эридан ҳомиладорлик пайтида талоқ қилинди. Боласини туғиб, иддаси чиқди. Сўнг бошқа одамга турмушга чиқди. Янги туққанлиги учун сути бор. Бир бегона болани эмизди. Ўша болага ким эмизикли ота бўлади: талоқ қилган эркакми ёки аёл билан бирга яшаб турган иккинчи эрми? Албатта, талоқ қилган биринчи эр. Чунки аёлдаги ҳозирги мавжуд сутнинг пайдо бўлишига ва келишига ўша одам сабаб бўлган.

Кўриниб турибдики, никоҳ масаласи ниҳоятда нозик масала. У умр масаласи, ҳалол-ҳаром масаласи, кўпгина омилларга боғлиқ масаладир. Шунингдек, у инсоннинг бутун умрига, дунёси ва охиратига, бўлажак зурриётларига ҳам ўз таъсирини ўтказадиган масала. Шунинг учун бу ишга катта эътибор билан қараш лозим. Никоҳга қўл уришдан олдин уни яхшилаб ўрганиб, унга пухта тайёргарлик кўриш керак. 

Ёшлар ёшлик қилиб, баъзи ишларни англашлари, тушуниб етишлари қийин бўлса, уларга волийлари, ота-оналари, қариндошлари ёрдам беришлари, бу ишда бош бўлишлари лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадимги араблар гарчи ширкка ботган бўлсалар ҳам аммо, уларда иззат, шараф, олийжаноблик деган тушунчалар жуда қадрланган ва амал қилинган. Озод араб аёли ҳар давоми...

1894 16:28 / 01 март
Бу расмни кўрар эканман, ушбу ҳадис ёдимга келди. Расмдаги учар от эмас, аммо расмни кўрганимда шу ҳадис эсимга келгани учун расмни ҳадис остига жойладим.Оиша давоми...

3138 09:20 / 17.10.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг машҳур ҳадисларини столинг устида ҳар куни кўриниб турадиган шаклда қўйиб қўйишинг керак. Бу ҳадисни болалигингга, давоми...

3113 14:00 / 18.03.2023
Буюк фидокорликҲожар интизорлик билан уйда турмуш ўртоқлари ва ўғилларини кутардилар. Тинимсиз дуо қилиб, йиғлаб, бу имтиҳонни енгил қилишини, отаболанинг давоми...

1974 17:30 / 17.12.2020