1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Суҳбатлашиш одоби

11:30 / 11.05.2022 7571 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўзлаётган пайтда ортиқча ҳаракатлар қилмаслик лозим.

Бунга кўз, қош, қўл ва бошқа аъзоларнинг ҳаракати ҳам киради. Суҳбатлашаётганда, суҳбатдошини туртиб, қўлидан тутиб ёки кийимидан тортқилаб гапирадиганлар ҳам бор. Ушбу нарсалар ҳам одобсизликка киради ва бу ишлар киши одобидаги нуқсонлардир.

Имкони борича чиройли, маънодор ва хушҳолликка далолат қиладиган сўз важумлаларни ишлатиб, қўпол, маъносиз ва нохушликка сабаб бўладиган сўз важумлалардан четланиш керак.

Бу борада мумтоз адабиётимизда бир ҳикоя келган: Подшоҳ туш кўрибди. Тушида тишлари битта қолмай тўкилиб кетган эмиш. Аъёнларини чақириб, бу тушининг таъбирини сўрабди. Биров: «Барча қариндошларингиз ўлиб, ёлғиз ўзингиз қолар экансиз», дебди. Бу гап подшоҳни маҳзун қилибди. Бошқа биров: «Йўқ, ундай эмас, подшоҳим. Сиз барча қариндошларингиздан кўра кўп умр кўрар экансиз», дебди. Бу гап подшоҳга маъқул келиб, жуда хурсанд бўлибди.

Тилни ихтиёрига қўйиб юбориш инсонни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, риё, ихтилоф, душманлашув, ахлоқсизлик, фаҳш ишлар ва бошқа турли ёмонликларга олиб боради. Шунинг учун «Ким тилини тийса, нажот топади» дейилган. Тил офатларидан сақланишнинг энг яхши йўли турли бемаъни ўтириш-зиёфатлар, ғийбат-хусумат мажлислари, нодон, ахлоқсиз кишилар суҳбати кабилардан узоқроқ юришдир.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Ижтимоий одоблар китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амаллар ниятларга боғлиқдир . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга давоми...

3597 05:00 / 06.03.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирбиридан фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар,, дер эди,.Шарҳ Маросим бериб, давоми...

3104 05:00 / 04.03.2017
Фусайла деган аёлдан ривоят қилинади .Отамнинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим.Эй Аллоҳнинг Расули Бир одам қавмига зулмда ёрдам берса, тарафкашлик бўладими, давоми...

2343 05:00 / 03.03.2017
Ислом фақат инсон ҳаётининг руҳий, маънавий, камолотига эътибор берибгина қолмай, айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Мусулмон уламолар давоми...

3058 05:00 / 01.03.2017