1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзадор бўлсангиз фаҳшдан гапирманг!

17:30 / 24.04.2020 2439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман», деди. Рўза сақловчидир. Қай бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорнинг икки хурсандчилиги бор: ифтор қилганида хурсанд бўлади ва Роббисига рўбарў бўлганида рўзаси сабабли хурсанд бўлади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда:

«Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла: «Фақат рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (Одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур», деди», дейилган.

Башир ибн Ҳассосийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ айтди: «Рўза дўзахдан қалқондир. Рўза Менинг учундир, унинг мукофотини Ўзим бераман. Зеро, рўзадор Мени деб ейишдан, ичишдан ва нафсоний истакларидан воз кечади. Рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳ учун мушк ҳидидан ҳам ёқимлироқдир».

Бағавий ва Табароний ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 «Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Табук ғазотида Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига, теридан қилинган қубба остига келдим. Бас, у зот .Қиёматдан давоми...

3620 11:00 / 09.06.2020
Ғарб дунёсининг энг буюк адибларидан Вольфганг фон Гёте .Инсоният ҳар жиҳатдан Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олдида қарздордир,, деб ҳам давоми...

4136 19:00 / 25.12.2018
Олимлар чумолилар дунёсини узоқ ўрганганларидан сўнг, уларнинг ҳаёти кўп сирларга тўлалигини таъкидламоқдалар. Ана шу сирлардан бири чумолиларда урушиш, давоми...

3089 11:06 / 05.11.2020
Саъид ибн Мусайябдан .Ҳажжожга нима бўлдики, сизга одам жўнатмаяпти ёки сизни безовта қилмаяпти, ёки ҳаммага зулм қила туриб, сизга озор бермаяпти, деб сўрашди. давоми...

1386 07:10 / 24.07.2019
Аудиолар

121479 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42977 14:35 / 11.08.2021