1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж-2020» мавсумига расмий баёнот

22:24 / 16.04.2020 1537 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги томонидан Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишларини кечиктириб туриш бўйича келиб тушган мурожаати юзасидан Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий баёноти эълон қилинди.

 Маълумки, коронавирус пандемияси билан боғлиқ салбий вазият жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ҳали-ҳануз сақланиб қолмоқда. Бу эса, муҳим тадбир ва маросимларни вақтинча тўхтатиб туришни тақозо этмоқда. Хабарингиз бор, аввалроқ, Умра тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ жараён вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Куни кеча, Дин ишлари бўйича қўмитага Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги томонидан Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарликни кечиктириб туриш бўйича расмий мурожаат келиб тушди.

Унда коронавирус пандемияси билан боғлиқ нохуш вазият бутун дунёни ташвишга солаётгани, хусусан, Саудия Арабистони Подшоҳлигида ҳам мазкур касаллик билан боғлиқ ҳолат қайд этилгани ҳукуматни кескин чоралар кўришга ундагани, шу муносабат билан дунёнинг турли мамлакатларидан Умра амалини адо этиш учун ташриф буюрадиган зиёратчиларнинг мамлакат ҳудудига кириши вақтинчалик тўхтатилгани, ҳозирча Ҳаж-2020 ташкилий ишларини амалга ошириш бўйича кутиб туриш мақсадга мувофиқ экани маълум қилинган.

Шунингдек, ҳозирда Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати ҳамда соғлиқни сақлаш идораларининг тавсияларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишининг олдини олиш учун юқори даражадаги эҳтиёткорлик чоралари қўлланилаётгани, икки муқаддас Ҳарамда соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, профилактика ишлари кучайтирилгани қайд этилган.

Шу муносабат билан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги раҳбариятининг қарори асосида «Ҳаж-2020» мавсумининг ташкилий тадбирларини вақтинча тўхтатиб туриш ва вазият барқарорлашишини кутиш мақсадга мувофиқ деб топилган.

Расмий мурожаатда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги мазкур жараён билан боғлиқ янгилик ва ўзгаришлар юзасидан Дин ишлари бўйича қўмитани қўшимча хабардор қилиши маълум қилинган.

Шу ўринда, жорий йил Ҳаж сафарига боришни режалаштирган ва навбати етиб келган ватандошларимизга шуни маълум қиламизки, агар ҳаж мавсумига қадар Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашмаса, жорий йилги навбатлар тўлиқ сақланиб қолади ҳамда кейинги йилга ўтказилади.

Айни вақтда, фуқароларимиздан карантин қоидаларини бузган ҳолда ҳаж сафари билан боғлиқ масалалар бўйича ташкилотма-ташкилот юрмасликларини, ўзлари ва ўзгаларнинг соғлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. Ҳаж сафари билан боғлиқ барча янгиликлар Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Интернет ва ижтимоий тармоқ сайтлари орқали тезкор эълон қилинади.

Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимиз коронавирус пандемияси билан боғлиқ жорий этилган карантин даврида юксак фуқаролик маданиятини намоён этадилар, деб умид қиламиз ва гўзал сабр тилаймиз.

Манба: Дин ишлари бўйича қўмита

Манба
religions.uz
Мавзуга оид мақолалар
2019 йил 4 ноябрь куни Москвада .Миллий бирлик куни, да биринчи маротаба бўлаётган диниймаърифий ўқув тадбири ўтказилади. Ушбу тадбир шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

1831 10:30 / 04.11.2019
Иршоднинг Саудия бюроси Масжидул Ҳарам масжидида Қуръон ёдлаш бўйича ёзги курсни рўйхатдан ўтказиш бошланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда sabk интернетгазетаси давоми...

1900 10:30 / 29.05.2021
Халқаро Қуръон мукофоти директори Али Зайн Муборакнинг маълум қилишича, мусобақани ўтказиш борасидаги тайёргарлик ишлари ўз ниҳоясига етмоқда.Унинг айтишича, давоми...

1862 08:09 / 04.12.2018
2023 йилнинг .Энг яхши таълим сифати, мукофотига Ғарбий Африка мактаблари ичидан Нигериянинг Лагос шаҳрида жойлашган Ислом мактаби сазовор бўлди. Мусулмон болалар давоми...

791 18:13 / 19.09.2023
Видеолар
Аудиолар

121643 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43100 14:35 / 11.08.2021