1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Келинг, зикр ва дуо қиламиз! 4-дуо Уйдан чиқаётганда ўқиладиган дуо

15:45 / 14.04.2020 1752 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ مصلى الله عليه وسل قَالَ: «إِذَا خَرَجَ الرَّجُلُ مِنْ بَيْتِهِ فَقَالَ: بِسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ»، قَالَ: «يُقَالُ حِينَئِذٍ هُدِيتَ وَكُفِيتَ وَوُقِيتَ، فَيتَنَحَّى لَهُ الشَّيْطَانُ، فَيَقُولُ لَهُ شَيْطَانٌ آخَرُ: كَيْفَ لَكَ بِرَجُلٍ قَدْ هُدِيَ وَكُفِيَ وَوُقِيَ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллооҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса, ўша пайтда унга: «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олардинг?» дейди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир».

Йўлда виқор билан, шошилмай юради ва қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқиб кетади:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَنْ قَالَ إذَا خَرَجَ إلَى الصَّلَاةِ: اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ بِحَقِّ السَّائِلِينَ عَلَيْكَ، وَبِحَقِّ مَمْشَايَ هَذَا، لَمْ أَخْرُجْ أَشِرًا وَلَا بَطِرًا وَلَا رِيَاءً وَلَا سُمْعَةً، خَرَجْتُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِكَ، وَاتِّقَاءَ سَخَطِكَ، أَسْأَلُكَ أَنْ تُنْقِذَنِي مِنَ النَّارِ، وَأَنْ تَغْفِرَ لِي ذُنُوبِي، إنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إلَّا أَنْتَ. أَقْبَلَ اللهُ عَلَيْهِ بِوَجْهِهِ حَتَّى يَنْصَرِفَ، وَوُكِّلَ بِهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ يَسْتَغْفِرُونَ لَهُ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ким намозга чиққанида «Аллоҳумма! Инни ас‑алука би ҳаққис-сааилийна ъалайка ва биҳаққи мамшаайа ҳааза. Лам ахруж аширон ва лаа батирон ва лаа рийа‑ан ва лаа сумъатан. Хорожту ибтиғооа мардотика ва иттиқооа сахотика. Ас‑алука ан тунқизании минан-наари. Ва ан тағфиро лии зунубии ва лаа тағфируз-зунууба иллаа анта», деса, то у туриб кетгунича Аллоҳ унга юзланур ва унга истиғфор айтгани етмиш минг фариштани вакил қилур».
Ибн Аби Шайба ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан сўровчиларнинг ҳаққи ила, ушбу юришим ҳаққи ила сўрайман. Мен манманлик ва такаббур, риё ва хўжакўрсин учун чиққаним йўқ. Розилигингни тилаб ва ғазабингдан қўрқиб чиқдим. Мени дўзахдан озод қилишингни ва гуноҳларимни мағфират этишингни сўрайман. Албатта, гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилмас».

Имкони бўлса, ундан кейин қуйидаги дуони ўқиб, такрорлаб кетса яхши бўлади.

«اللَّهُمَّ اجْعَلْ لِي نُورًا فِي قَلْبِي، وَاجْعَلْ لِي نُورًا فِي سَمْعِي، وَاجْعَلْ لِي نُورًا فِي بَصَرِي، وَاجْعَلْ لِي نُورًا عَنْ يَمِينِي، وَنُورًا عَنْ شِمَالِي، وَاجْعَلْ لِي نُورًا بَيْنَ يَدَيَّ، وَنُورًا خَلْفِي، وَزِدْنِي نُورًا وَزِدْنِي نُورًا».

«Аллоҳумма! Ижъал лии нурон фии қолбии, важъал лии нурон фии самъии, важъал лии нурон фии басории, важъал лии нурон ъан яминии ва нурон ъан шимаалии, важъал лии нурон байна ядайя ва нурон холфии ва зиднии нурон ва зиднии нурон».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менинг қалбимда нур қилгин. Менинг қулоғимда нур қилгин. Менинг кўзимда нур қилгин. Менинг ўнгимда нур қилгин. Менинг сўлимда нур қилгин. Менинг олдимда нур қилгин. Ортимда нур қилгин. Менга нурни зиёда қилгин. Менга нурни зиёда қилгин».

«Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нақшбандия тариқатининг йирик намояндаларидан бири Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратларининг ўгитлариҚанчалик гўзал, олима, бойбадавлат бўлманг, эрингиз давоми...

2920 17:25 / 02.07.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу билан юриб кетаётган эдилар. Йўлда сузишаётган икки қўчқорни кўриб қолдилар. Шунда Абу Зарр давоми...

4121 09:00 / 05.04.2022
Биринчи офат ndash кераксиз сўз.Вақтнинг қадрига етган одам уни фойдасиз нарсага сарфламайди. Чунки Аллоҳ таолонинг зикрини қўйиб, кераксиз гапсўзлар билан машғул давоми...

2933 09:06 / 30.11.2018
Бир гуруҳ ўғрилар кечаси карвонни тунаш учун йўлга чиқишди. Узоқдан пойлаб туришган эди, қоронғи тушиб, карвоннинг қораси кўринмай қолди. Улар қанча тикилса ҳам давоми...

2488 08:00 / 06.12.2020
Аудиолар

121589 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43059 14:35 / 11.08.2021