1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом тараққиёт банки коронавирус пандемиясига қарши курашишда Ўзбекистонга кўмаклашади

18:07 / 11.04.2020 1896 pdf Ўқиш режими + -

 Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Б.Ҳажар билан видеоконференция форматида коронавирус тарқалиши шароитида аҳолини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, касалланганларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволашда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими имкониятларини мустаҳкамлаш ҳамда глобал пандемияни ижтимоий-иқтисодий ривожланишга бўлган таъсирини юмшатиш мақсадидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

ИТБ президенти Б.Ҳажар мамлакатда аҳоли саломатлиги ҳимоясини таъминлаш ва иқтисодий фаолликни сақлаб қолиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида қабул қилинаётган дадил ва кенг миқёсдаги чора-тадбирлар катта ҳурматга лойиқ деб таъкидлади.

Ислом тараққиёт банки «Стратегик тайёргарлик ва чоралар тўплами» ( умумий қиймати 2,3 млрд. АҚШ доллари) имкониятларидан фойдаланиб, Ўзбекистонга коронавирус пандемияси вақтида ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди банк президенти Бандар Хажар бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов билан музокаралар чоғида. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ИТБнинг «Стратегик тайёргарлик ва чоралар тўплами» пандемия шароитларида Банк аъзолари ҳисобланган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш мақсадида тузилган.

ИТБ аллақачон коронавирус билан курашиш учун ташкил этилган янги клиникалар учун тиббий асбоб-ускуналар ва маҳсулотларни шошилинч сотиб олишни молиялаштириш учун Ўзбекистондаги мавжуд кредит портфелидан 17 миллион доллар ажратган.

Шунингдек Б.Ҳажар коронавирус билан касалланган беморлар учун қурилаётган янги шифохоналарни жиҳозлашга инфрутузилма лойиҳалари доирасида иқтисод қилинган 46 млн. АҚШ долларини қайта йўналтириш орқали Ўзбекистонга қўшимча ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Видеоконференция якунларига кўра томонлар соғлиқни сақлаш тизими эҳтиёжлари ва Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун ИТБ томонидан умумий қиймати 140 млн. доллардан ортиқроқ бўлган қўшимча молиялаштиришни жалб этиш бўйича ишлашга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Крикет бўйича Жанубий Aфрика терма жамоаси аъзоси 26 ёшли Бёрн Фортуин 2019 йилда дебют кўрсатган.Бёрн Рамазон ойида рафиқаси билан бирга Исломни қабул қилганидан давоми...

1910 16:30 / 27.04.2021
Британиялик икки мусулмон шахс жамоага тинчлик ва дўстлик хабарини юбориш учун Манчестерда велосипед кампаниясини бошлади. Бу ҳақда iqna.ir манбаси хабар берди.Ушбу давоми...

1262 15:30 / 03.03.2021
Миср Вақф вазирлиги Рамазон ойида Қуръон қориларини хорижга жўнатиш учун танлов ўтказилишини маълум қилган. Бу ҳақда АлЙум алСаба нашри хабар берди.Танловда давоми...

1415 14:07 / 06.01.2022
Маълумки, islom.uz портали 2019 йил 25 ноябрь санасигача Islom.uz1441 танлови тест мусобақасида иштирок этиш учун танлов эълонини берган эди.Рабиул аввал ойи оламлар саййиди давоми...

1373 11:13 / 30.10.2019
Аудиолар

121304 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42812 14:35 / 11.08.2021