1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

9. «Олтин силсила» «Саҳиҳи Муслим» 1-жузи

21:06 / 17.03.2020 3826 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг сўнги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан кейинги манбаи ҳадиси шарифлардир. Маъноси ваҳий, ифодаси башарий бўлган бу набавий ўгитларни ўзида мужассам этган асарларнинг энг машҳур ва мўътабарлари қўлингиздаги «Олтин силсила» туркумига кирган тўққизта ҳадис тўплами ҳисобланади. Уларнинг биринчиси, энг олийси, ҳеч шубҳасиз, буюк ватандошимиз Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Саҳиҳул Бухорий» асаридир. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, асарнинг ўзбек тилидаги таржима ва изоҳи «Олтин силсила» туркумининг биринчи тўплами ўлароқ, гўзал суратда, саккиз жилдда чоп қилиниб, халқимизга тақдим қилинди. Навбатдаги тўплам – «саҳиҳайн», яъни икки саҳиҳ асарнинг иккинчиси, бошқача қилиб айтганда, «Саҳиҳул Бухорий»нинг эгизи, «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги энг саҳиҳ китоб дея эътироф этилган тўплам, Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ таълиф этган «Саҳиҳи Муслим» китобидир. Бугун ушбу тўпламнинг биринчи китобини сиз азизларга тақдим этиб турганимиздан бағоят мамнунмиз.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ раҳбарлигида юртимизнинг жонкуяр уламолари томонидан чоп қилинаётган «Олтин силсила» туркуми бугун кўпчиликка маълум. Ҳадислар қомуси ҳисобланган бу лойиҳани юртимизда ҳадис илми қайта жонланишининг энг ёрқин намунаси, халқимизнинг илмий диний ҳаётидаги тарихий ҳодиса деб атасак, муболаға бўлмайди. Ушбу жараённинг навбатдаги босқичи ‒ иккинчи тўплам нашри билан сизни муборакбод этамиз.


Муаллиф: Муслим ибн Ҳажжож (Имом Муслим)

Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи

Номи: «Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 1-жуз

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
quotТафсири Хилалquot 1томШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг quotТафсири Хилалquot номли китоблари 1қисмининг рус тилидаги таржимаси.Муаллиф Шайх давоми...

3049 11:31 / 24.03.2014
Ҳадис ва Ҳаёт 37жуз .Адаб,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Адаб, деб номланган 37жузи. Ушбу жуз давоми...

2700 12:27 / 23.03.2011
Яхшилик ва силаи раҳм 1, 2 жузлариШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг икки жилдлик .Яхшилик ва силаи раҳм, деб номланган китоб. Мазкур асар буюк давоми...

2805 18:22 / 22.03.2011
quotОлтин силсилаquot китобининг 5жузиМуаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳиНоми ОЛТИН СИЛСИЛА ndash Саҳиҳул Бухорий 5жузrdquoНашриёт .HILOL NASHR, давоми...

2600 12:01 / 24.03.2014