1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Истиғфорни тарк қилиш ожизликдир

11:00 / 17.03.2020 3292 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда юз марта

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيْمُ

«Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака анта таввобур роҳийм», деб айтганларини ҳисобладик.

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ таоло ҳар бир тангликдан чиқувчи йўл ва ҳар турлик ғамдан енгиллик ҳамда уни ҳеч бир ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди», дедилар.

Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг нафсим Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, агар сизлар гуноҳ қилмасангизлар, Аллоҳ сизларни кетказиб, (ўрнингизга бошқа) гуноҳ қиладиган қавмни олиб келади. Бас, улар (гуноҳларига) истиғфор айтишади, Аллоҳ эса уларнинг гуноҳларини кечиради», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уч марта дуо қилган ва уч марта истиғфор айтган қойил қолдирар эди.

Абу Довуд ривоятлари.

Абу Бакр Сиддиқнинг розияллоҳу анҳу озод қилинган қулларидан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки истиғфор айтишда бардавом бўлса, бир кунда етмиш марта гуноҳга қайтса ҳам, у кечирилади», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий бу ҳадисни исноди кучли эмас деб айтдилар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳ таоло: «Эй Одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сенинг гуноҳингни аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман. Эй Одам боласи, агар Менга ер тўлалигича гуноҳ билан келиб, сўнгра бирор нарсани менга ширк келтирмасанг, гуноҳинг тўлалигича мағфират билан сенга бораман», деди».

Имом Термизий ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳифасида (номаи аъмолида) кўп истиғфор топган кишига мунча ҳам яхши», дедилар.

Ибн Можа ривоятлари.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки 

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий Лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атувбу илайҳи», деб айтса, (Аллоҳ) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Имом Ҳоким бу ҳадис Бухорий ва Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳдир, деганлар.

Истиғфорга тааллуқли нарсалардан Рабийъ ибн Хусайм розияллоҳу анҳудан келтирилган қуйидаги сўзларни айтиб ўтамиз: «Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳи», яъни «Аллоҳнинг авф этишини сўраб, Унга тавба қиламан», деб айтса-ю, уни қилмаса, ёлғончи, гуноҳкор бўлади. Балки унинг ўрнига «Аллоҳумма иғфир лий туб ъалаййа», яъни «Аллоҳим, мени кечир ва авф қил», деб айтади». Энди бу зотнинг «Аллоҳумма иғфир лий ва туб ъалаййа», деган сўзлари яхши. Аммо «Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ», деб айтиш ёлғон бўлиб қолади, деган сўзларига қўшилмаймиз. Чунки «Астағфируллоҳа»нинг маъноси «Унинг мағфиратини талаб қиламан», деганидир. Бунда ҳеч қанақа ёлғон йўқдир. Ибн Масъуддан қилинган ҳадиснинг ўзи бу сўзларни рад этишга кифоя қилади.

Фузайл розияллоҳу анҳу: «Гуноҳни тарк қилмасдан истиғфор айтавериш ёлғончиларнинг тавбасидир», дедилар.

Бу сўзга яқинроқ қилиб, Робиъатул Адавиййанинг: «Истиғфоримиз кўп истиғфорларга муҳтождир», деган сўзларини келтирамиз.

Баъзи бадавий араблар Каъба пардасига қуйидаги жумлаларни осиб қўйишган эди: «Аллоҳим, гуноҳни давом эттириш билан бирга истиғфор айтиш тубанликдир. Авфинг кенглигини билиш билан бирга истиғфорни тарк қилиш ожизликдир. Мендан беҳожат бўлиш билан бирга менга қанчадан-қанча неъматлар бериб яхши кўринасан. Сенга эҳтиёжим бўла туриб, Сенга гуноҳ қилиш билан Қазабингни келтираман. Эй ваъда бериб, вафо қиладиган, агар таҳдид қилса ҳам, гуноҳдан ўтиб, авф қиладиган, раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси бўлган Зот! Буюк гуноҳларимни буюк авфингга киргизгин».

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хатна қилиш таъкидланган суннатлардан ҳисобланади. Ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом Хатна қилиш эркакларга суннат, аёлларга икромдирrdquo деганлар. Имом давоми...

5171 21:06 / 31.10.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган У Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборган Зотдир. Ва осмондан пок сув туширдик. У ила ўлик давоми...

2032 11:07 / 17.07.2020
Зикр мажлисларидан бирида Наҳравонийдан рўзанинг қабул бўлиш аломати ҳақида сўрашди. У зот .Гуноҳларга ботмай туриб, шаввол ойида вафот этиш,, дедилар. Наҳравоний давоми...

1965 08:00 / 04.06.2020
Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири ҳаромдан сақланиш ва кўзни тийишдир.Зотан, шариатда ҳаром қилинган нарсаларнинг барчаси ҳамма учун ўта зарарли давоми...

5623 10:03 / 25.06.2020
Аудиолар

121344 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42852 14:35 / 11.08.2021