1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Уйдан чиқиш ва унга кириш дуоси

05:00 / 02.03.2017 33336 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқадиган бўлсалар, «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, Аллоҳумма, иннаа наъуузу бика мин ан назилла ав нузолла ав назлима ав нузлама, ав нажҳала ав южҳала алайнаа», дер эдилар».

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Бисмиллаҳи, Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳим! Албатта, биз Сендан тойилишдан, залолатга кетишдан, зулм қилишимиздан ва зулмга қолишимиздан, жоҳил бўлишимиздан ва бизга нисбатан жоҳиллик қилинишидан паноҳ тилаймиз.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга: «Ҳолинг қандай?» дейди».

Иккисини «Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу дуони ёдлаб олиб, уйдан чиқаётганда ўқиб юришга одатланиш лозим.


Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши уйига кирганда «Аллоҳумма, иннии асъалука хойрал мавлажи ва хойрал махражи.

Бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хоражна ва алаллоҳи, роббина таваккална» десин. Сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг исми ила кирдик. Аллоҳнинг исми ила чикдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик».

Ушбу дуони ёдлаб олиб уйга кираётганда ўқиб юришни йўлга қўймоқ лозим.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эр кишилар кўлларига тилло узук ва соатлар, бўйинларига тилло занжирлар тақишни ўзлари учун фахр биладиган бўлиб қолдилар. Ўйлаб кўрайлика Аллоҳ таоло ҳаром давоми...

8875 05:00 / 02.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки нарса бор. Умматим уларни тарк қилмайди. Бири ўлганга йиғлаш, иккинчиси давоми...

2795 05:00 / 02.03.2017
Ислом маданиятида мусулмонларнинг покиза бўлиш билан бирга юксак дидли бўлиш ва атрофмуҳитни ифлос қилмаслик ҳамда кишилар соғnotлиғига зарар етказувчи давоми...

2173 05:00 / 01.03.2017
Аллоҳ таоло .hellipшойи ипаклардан яхши либослар киярлар. Улар у ерда сўриларда ёнбошлаган ҳолда бўлурлар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши жой,, деган.Шарҳ Аллоҳ давоми...

9106 05:00 / 02.03.2017