1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Порахўр масъуллар балоси

13:00 / 12.03.2020 3523 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамлардан бири Зайд ўз идораларида порахўрлик бадалисиз ишлай олмайди ва одамларнинг илтимосларини усиз бажара олмайди. Бу иш порахўрлар билан масъуллар орасида кенг тарқалиб, гўёки ҳақли даромад манбасига айланиб кетди. Масъул эътибор бериб қарайди, агар ушбу муомалани амалга оширса бу унга катта даромад келтиришини билгач ўша молдан ўзи учун улуш бўлиши кераклигини қаттиқ хоҳлайди яъни тамаъ қилади. Кейин у ўша илтимосномани олади ва молдан улуш олгунича уни ўз олдида бир муддат қолдиради. Ўзи учун келган товар молларини божхонадан пул тўлаб чиқармоқчи бўлаётган кишининг ҳолати ҳам шунга ўхшайди. У ерда ишловчи масъул унинг товарини молдан бирор нарса яъни пора олганидан кейингина ўтказиб беради.

Порахўрлик қуруқ ҳашак ичида олов тарқалгани каби ҳамма соҳада кенгайиб кетди. Эҳтимол порахўр намозхон бўлиши мумкин. Эҳтимол у Аллоҳнинг уйини ҳаж қилаётган ёки молининг закотини бераётган кишилардан бўлиши мумкин. Кейин сиз унга қараб пора бераётгани ёки пора олаётганини кўрасиз!

Аввалги мусулмонларнинг қандай бўлганларига эътибор беринг! Уларнинг бири ўз идишини кўрса ва уни бошқа бировнинг идиши билан адаштириб қўйганга ўхшаса, у Аллоҳдан қўрқиб ўзини назорат қилган ва ўз идишини ҳам ташлаб кетган. Ўртадаги фарқга эътибор беринг!

Замонлар оша мусулмонларнинг ҳоли қай аҳволга етиб келди? Илгари мусулмонларнинг ҳоли қандай эди? Биз ўзимизни имом Аҳмад каби бўла оламиз, деб айта олмаймиз. Лекин бу воқеълик бизни ислом шариатидан қанчалик узоқлашиб кетганимизни билишимиз учун ёрқин ўлчов бўлиши керак.

Агар биз ушбу сўзларни ўқисак шунинг ўзи бизга кифоядир.

Биз порахўрликни рад этишимиз, муомалада алдамчиликни тарк қилишимиз ва савдо сотиқда ёлғондан чекинишимиз лозим. Ҳа, шунинг ўзи биз учун етарлидир.

Имом Бутийнинг «Порахўр масъуллар балосидан покланиш йўлида» номли дарслигидан. 

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

 

Мавзуга оид мақолалар
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бордим. Пайғамбаримиз дедилар .Қиёмат олдидан олти нарсани давоми...

4074 10:06 / 09.06.2022
Ислом зинога қарши муросасиз чораларни кўриб қўйган. Бунда, энг аввало, инсонларни ёшликдан Аллоҳдан қўрқиш, Қиёмат куни масъулиятини ҳис этиш, ҳалолпок яшаш давоми...

3419 11:00 / 15.02.2021
Аллоҳ таоло айтади.Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар Токи бу уларнинг қилмишларига яраша жазо бўлсин, Аллоҳ томонидан берилган азоб бўлсин. давоми...

3096 16:40 / 23.05.2019
Аллоҳ таоло айтади.Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шакшубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва, албатта, дўзахга киражаклар, Нисо давоми...

3697 14:00 / 14.02.2019