1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ака ота ўрнидадир

16:01 / 03.03.2020 3792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ سَعِيدِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «حَقُّ كَبِيرِ الْإِخْوَةِ عَلَى صَغِيرِهِمْ حَقُّ الْوَالِدِ عَلَى وَلَدِهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْبَيْهَقِيُّ.

Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ака-укаларнинг каттасининг кичикларидаги ҳаққи отанинг боладаги ҳаққичадир», дедилар».

Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган.

Аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар, яъни унинг укалари, сингиллари – ҳаммалари отага қандай итоат қилишса, катта акага шундай итоат қилишлари лозим. Чунки бу нарсани Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар.

Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, акаларнинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, уларнинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларга, сингилларга вожибдир.

Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Оиладаги бошқа ўғил-қизлар уни ота ўрнида ҳурматлаганлар, унга итоатда бўлганлар.

«Кексаларни эъзозлаш» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Динимизда қўшничилик алоқаларини яхшилашга катта эътибор берилган. Инсон бир маҳаллада яшар экан, деярли ҳар куни, шунингдек, тўй, ҳашар ва бошқа ҳолатларда давоми...

3138 15:04 / 18.07.2020
80. Мусо ибн Улай отасидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Суроқа ибн Жуъшумга.Сени энг улуғ садақага ёки энг улуғ садақалардан бирига йўллаб давоми...

1988 21:10 / 01.06.2019
Ижтимоий тармоқларда ушбу қисқагина сарлавҳага кўзимиз тушиб қолди. Ушбу гап қисқа бўлсада, чуқур маъноларни ўзида ифода этар, ўқувчини жалб қиларди. Ушбу саволга давоми...

1715 09:00 / 23.02.2023
Инсон камолот ёшига етганида кучқувватга тўлади. Аммо ёши ўтиб, астасекин кексайиб борар экан, кўзидан нур, белидан қувват кета бошлайди, барча аъзоларида қарилик давоми...

2434 11:20 / 07.10.2019