1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади, улардан савол сўралади

17:06 / 29.02.2020 2628 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда одамларни чалғитиб қўйган замонавий воситалар – компьютер дастурлари билан ишлаш илм деб ҳисобланадиган бўлиб қолди. Баъзилар улардан фойдаланиш билан ўзларини ҳофизул Қуръон, мужтаҳид олим деб ўйлай бошлашади. Натижада турли масала хусусида шайх ва уламоларга мурожаат қилинмай қўйилди. Бу ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади, улардан савол сўралади. Улар ҳам одамларга илмсиз равишда фатво бериб, ўзлари адашади ва уларни ҳам адаштиради» деган муборак сўзларини тасдиқлайди.

Бундан ҳам ачинарлиси эса бирор китоб ёки қўлёзма ҳақида умумий маълумотдан бошқа ҳеч нарсани билмайдиган баъзи кишилар ушбу ишлари билан ўзларини уламолар мурожаат қиладиган мутахассис даражасига кўтарилдим деб ўйлашади. Илм эса олий ва умуман бошқа нарса. Илм ёдда сақлаш, фаҳмлаш, амал қилиш, татбиқ этиш, илми билан хулқланиш, Аллоҳга қуллик, парҳезкорлик, собитқадамлик, нафсни ҳисоб қилиш, Аллоҳга яқин бўлиш, анбиёлар саййидининг йўли билан ҳидоятланиш ва у зотнинг асҳоблари ва яхшиликда уларга эргашганлар сийратига эргашишдир.

 Атоқли аллома шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Аввома
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом яна ҳаракатдаги амалий дин бўлгунга қадар қанчалаб авлодлар ваҳшийликлардан азият чекади ва қанчалаб ҳаётлар издан чиқади эканКунлардан бир куни бутун давоми...

1758 14:00 / 27.05.2022
Франциялик Шарль Эжен де Фуко католик черкови роҳиби бўлган. У умрининг бир қисмини саҳрои кабирда яшайдиган мусулмон қабилалар орасида ўтказган. 11 йил давоми...

4243 11:00 / 13.06.2020
Француз адиби Виктор Гюго.Замонамиз ҳалокатдадир. Ҳалокат ёқасида, демоқчи эдим, лекин бўлмади. Бу ҳалокат барча эътиборни бу дунё ҳаётига боғлашга уринишдир. давоми...

4877 16:19 / 08.10.2018
Оталаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризқга қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб ухлар ва таҳажжудга турар, ўз давоми...

3030 20:07 / 23.04.2023