1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Набий алайҳиссаломга кофирлар томонидан қилинган таклифлар

11:08 / 05.02.2020 2097 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни даъватларидан қайтариш учун яна бир уриниш қилиб кўришди. Улар у зотни молу дунё, мансаб ва бошқа нарсалар билан ўз ишларидан қайтармоқчи бўлишди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг барча таклифларини рад этдилар.

Ҳабашистон ҳижрати

Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб бораверишди. Бора-бора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину диёнатлари, соғлиғу ҳаётлари аниқ таҳдид остида қолди.

Ана шундай оғир ҳолатда, яъни нубувватнинг бешинчи йили, ражаб ойида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур саҳобаларига: «Ҳабашистонга борсангиз, яхши бўларди. У ерда бир подшоҳ борки, унинг юртида ҳеч кимга зулм қилинмас. Бу юрт сидқ юртидир. Аллоҳ ҳозирги ҳолатни енгиллаштириб қолса, ажаб эмас», дедилар.

Шунда бир гуруҳ мусулмонлар Ҳабашистонга ҳижрат учун отландилар. Ушбу ҳижрат Исломдаги биринчи ҳижрат эди. Биринчи муҳожирлар гуруҳи ўн олти кишидан иборат бўлиб, уларнинг ўн иккит нафари эркак, тўрт нафари аёл эди. Мазкур тўрт аёл эрлари билан бирга чиққан эдилар. Улар: Усмон ибн Аффон ва аёли Руқайя, Абу Ҳузайфа ибн Утба Абшамий ва аёли Саҳла бинт Суҳайл, Абу Салама ибн Абдуласад Махзумий ва аёли Умму Салама бинт Абу Умайя, Омир ибн Рабийъа ва аёли Лайло бинт Абу Ҳасма, шунингдек, Усмон ибн Мазъун Жумаҳий, Абдурраҳмон ибн Авф Зуҳрий, Мусъаб ибн Умайр, Зубайр ибн Аввом Асадий, Абдуллоҳ ибн Масъуд Ҳузалий, Абу Сабра ибн Абу Руҳм, Суҳайл ибн Байзо ва Ҳотиб ибн Амр Омирий розияллоҳу анҳум.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳомон ndash фиръавннинг вазири. У ҳар доим фиръавн қиладиган ёмонликларга бошқош бўлиб келган.Фиръавн, Ҳомон ва уларнинг аскарлари Бану Исроилдан нима учун давоми...

3344 18:10 / 15.05.2019
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Одам Атога ўғиллари Шис алайҳиссаломни ато қилди. Шис алайҳиссалом ҳам набий бўлганлар. У зотга Аллоҳ таоло кўплаб ўғиллар ва қизлар давоми...

9977 15:29 / 12.01.2019
Закариё алайҳиссалом Ҳорун алайҳиссаломнинг зурриётларидан бўлиб, Бану Исроилнинг набийларидан ҳисобланадилар. Аллоҳ таоло у зотни бефарзандлик билан синаган давоми...

11397 20:00 / 20.04.2019
Ҳижрий тўққизинчи йил .элчилар йили, номини олган, чунки асосан шу йили турли қабилаларнинг элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, давоми...

1502 17:00 / 02.08.2022
Аудиолар

121603 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43068 14:35 / 11.08.2021