1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Намозга туришни хоҳлаган пайтда айтиладиган зикр

13:07 / 17.01.2020 3409 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Рофиъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Расулуллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, у билан Аллоҳ менга ажр берсин», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Умму Рофиъ, агар намозга турсанг, Аллоҳга ўн марта тасбиҳ, ўн марта таҳлил, ўн марта таҳмид, ўн марта такбир, ўн марта истиғфор айт. Тасбиҳ айтганингда, Аллоҳ: «Бу Мен учун», дейди. Таҳлил айтсанг ҳам, Аллоҳ: «Бу Мен учун», дейди. Ҳамд айтсанг ҳам, «Бу Мен учун», дейди. Такбир айтганингда ҳам, «Бу Мен учун», дейди. Агар истиғфор айтсанг, «Буни бажардим» (яъни, гуноҳларини авф этдим), дейди», дедилар».

Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида .Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла давоми...

1970 16:22 / 16.01.2023
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмон киши кийимини ечмоқчи бўлса .Бисмиллаҳиллазий Лаа илаҳа илла ҳува,, деб давоми...

1919 11:15 / 19.06.2019
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ алайҳиссалом ўринларига ётаётган пайтларида .Аллоҳумма инний аъузу биважҳикал карийм ва давоми...

981 12:00 / 16.05.2023
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким саййидул истиғфор ndash .Аллоҳумма анта роббий лаа давоми...

2556 21:00 / 03.12.2022