1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Шаръий талаблар тақсими

11:04 / 16.01.2020 2056 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мукаллаф шахсдан шариат қиладиган талаблар уч қисмга бўлинади.

Биринчи қисм – фақат таъаббуд (ибодат) маъноси мавжуд бўлган талаблар. Бунга ҳаждаги тош отиш мисол бўлади. Шариатнинг ундан кўзлаган мақсади амал ила синашдир. Унда маъносига ақл етмайдиган амални талаб қилиш ила банданинг ҳақиқий бандалиги намойиш бўлади. Чунки инсонни маъносига ақл етадиган амални адо этишга унинг табиати ундайди ва ёрдам беради. Банда ўзи бажараётган амалининг ҳикмати ва фойдасини кўриб, билиб туради. Бунда холис, беғараз бандалик намоён бўлмаслиги мумкин.

Иккинчи қисм – таъаббуд маъноси қасд қилинмаган талаблар. Ундан кўзланган мақсад қуруқ талабдан иборат бўлади. Мисол учун, одамлардан олган қарзини тўлашни талаб қилиш. Бировдан тортиб олган нарсани эгасига қайтариб беришни талаб қилиш. Бу каби талабларни бажаришда ниятнинг ҳам, амалнинг ҳам эътибори йўқ. Бундай ҳолларда қандай қилиб бўлса ҳам, ҳақ ўз эгасига етса бўлди. Шу билан мақсад ҳосил бўлади ва шариатнинг талаби соқит бўлади.

Учинчи қисм мураккаб бўлиб, унда юқорида ўтган икки қисм қўшилиб келади. Унда ҳам мукаллафни синаш, ҳам бандаларнинг насийбаси бор. Бу қисмда ҳаждаги тош отишнинг таъаббуди билан кишилар ҳақларини қайтариш жамланиб келади. Албатта, икки маънонинг энг нозигини–таъаббудни зинҳор эсдан чиқармаслик лозим. Ана шуниси муҳимдир.

Закот худди мана шу қисмга киради. Бир тарафдан камбағалнинг ҳаққи қасд қилинган бўлса, асосийси эса, таъаббуддир. Яъни, Аллоҳ таолога бандаликни изҳор қилишдир. Худди шу эътибордан закот намоз ва ҳаж ибодатларига ўхшаб кетади.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёши саксонга борган отахон кунларнинг бирида сийдик тутилиши касаллигига чалинди. Ўғиллари уни шифохонага олиб боришди. Аллоҳнинг фазли билан шифокор муолажа давоми...

2776 09:30 / 20.03.2022
Уламоларнинг бирларидан эшитган эдим. У киши солиҳлардан бирининг ҳикоясини шундай келтириб берадилар. Ўша солиҳ зот мана бундай дуо қилган эдилар .Аллоҳим, Сен давоми...

1377 11:00 / 26.06.2022
Америкалик тадқиқотчилар бошга ва юзга қайтақайта уриш алцгеймер каби асаб касалликларига сабаб бўлишини таъкидламоқдалар. Маълумки, алцгеймер касаллигида мия давоми...

2582 10:00 / 04.03.2022
Маслама ибн Абдулмалик айтади Умар ибн Абдулазиз бемор бўлиб ётганда, уни кўргани кирдим. Устидаги кўйлаги бироз кирланиб қолибди. Аёли Фотимага қараб .Эй Фотима, давоми...

1617 16:00 / 03.02.2023