1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Австралиядаги ўрмон ёнғинининг тарқалишига калхат қуши сабабчи

18:13 / 09.01.2020 10644 pdf Ўқиш режими + -

Австралиядаги ўрмон ёнғинини келиб чиқишига сабаб бўлган ҳайвон бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлдиришга буюрган қуш бўлиб чиқди.

Ушбу яшил ўлканинг Сидней университети тадқиқотчилари ғаройиб нарсани аниқладилар. Ушбу тадқиқотда калхат ўрмонлардаги ёнғинларни келтириб чиқарадиган қуш эканлиги маълум бўлди. У тумшуғи ва панжаларидан фойдаланиб, ёнғин кўламини кенгайтирар экан.

Ушбу ҳодиса олимларни ҳайратга солди. Қандай қилиб бу қушлар оловни ёқиб юбориши ва энг кенг доирага тарқатиши мумкин? Унга ким буни ўргатган?

Тадқиқот натижалари 2018 йил январь ойида Ethnobiology журналида эълон қилинди. Тадқиқотчиларнинг айтишича, бу зарарли қушлар ов майдонларини кенгайтириш мақсадида оёқлари билан чўғни қуриган ўт-ўланлар устига ташларди. Натижада ёнғин чиқиб, ер остида яшовчи ҳайвонлар оловдан қочади. Калхатлар ўз ўлжасини шундай ҳолатда овлайди.

Австралиядаги маҳаллий аҳоли калхатнинг бу ҳатти-ҳаракатини узоқ вақтдан бери билишади.

Бу қушлар одамлар учун зарарлидир. Ушбу зараркунандаларни олимлар ХХI асрда тадқиқот орқали аниқлашди. Аммо ўн тўрт аср олдин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда огоҳлантирганлар ва ҳатто ҳайвонларни ов қилиш ва ўлдириш тақиқланган ҳудудда Ҳарамда бўлса ҳам уни ўлдиришга буюрганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бешта ҳайвон борки, уларнинг барчаси фосиқдир. Уларни ҳарамда ҳам ўлдираверади: қарға, калхат, чаён, сичқон ва қопағон ит», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни беҳуда сўзламаганликлари ва нимага буюрган бўлсалар унинг ортида катта ҳикмат борлигини билдириб кетганлар.

Хулоса шуки, ушбу тадқиқотлар Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам охирги пайғамбар эканликлари ва у зотнинг суннатлари ва буйруқлари биз умматлар учун фойдали ва манфаатли эканидан далолатдир.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 4 январь Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, давоми...

2842 14:13 / 04.01.2023
Бугунги кунда Хон Академияси бутун дунё бўйлаб бепул таълим берувчи ва энг яхши рақамли таълим масканларидан бири деб тан олинган.Tesla ва SpaceX бош директори Илон давоми...

1785 14:20 / 25.01.2021
Қатар Музейлар уюшмасининг хабар беришича, Лондон Академияси университети билан ҳамкорликда мамлакат ғарбидаги Югби вилояти ҳудудларида олиб борилган давоми...

2022 15:30 / 06.03.2019
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб асарлар муқаддас динимизнинг ўрганишда, ўзлигимизни англашда энг муҳим дарсликлар вазифасини давоми...

4658 19:10 / 24.12.2018
Аудиолар

121323 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42832 14:35 / 11.08.2021