1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Робиъа ибн Ҳайсам

05:00 / 01.03.2017 3009 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Робиъа ибн Ҳайсам

Робиъа ибн Ҳайсам ҳар тунни бедор ўтқазардилар. Бир куни у зотнинг қизилари: “Аллоҳ яратганлари ичида энг афзали ким?” деб сўради. Ибн Ҳайсам: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам”, деб жавоб берди. “Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурмати ўлароқ бу тун ухласангиз отажон”, деди қизи. Робиъа ибн Ҳайсам Аллоҳга муножот қилиб: “Аллоҳим! Менга уйқудан кўра тунда бедорлик ёқимли эканини биласан. Қизимга берган сўзим сабаб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурмати ўлароқ бу тун ухламайман”, деди. Робиъа ибн Ҳайсам ухлаб туш кўрдилар. Тушларида Басрада Маймуна исмли бир аёл у кишининг жаннатдаги аёллари бўлиши аён бўлди.

Уйғонгач, Робиъа ибн Ҳайсам Басрага йўл олди. Басра одамлари унинг келаётганларини эшитиб, пешвоз чиқишди. Робиъа ибн Ҳайсам одамлардан: “Сизларда Маймуна исмли аёл борми?” деб сўради. Одамлар: “Мажнун Маймунани нима қиласиз? У кундузлари қўй боқади. Бу иши учун олган ҳаққига хурмо сотиб олиб, фақирларга улашади. Тунлари ухламай йиғлаб чиқиб, уйидагиларга уйқу бермайди”, дейишди. Робиъа ибн Ҳайсам қизиқиб: “У нима деб йиғлайди”, деди. “Ошиқ кишига уйқу ҳаромдир. Ухлаб ётадиган ошиққа ҳайрон қоламан!..” деб йиғлайди, дейишди. Робиъа ибн Ҳайсам: “Аллоҳга қасамки, бу ҳақиқий мажнуннинг гапидир, уни менга кўрсатинглар”, деди. “У чўлда қўй боқиб юрибди”, дея йўл кўрсатиб юборишди.

 Робиъа ибн Ҳайсам чўлга чиқиб, уни топганида намоз ўқиётган экан. Қўйлар ўтлаётганини ва қўйларни бўрилар қўриқлаётганини кўрди. Бундан Робиъа ибн Ҳайсам ажабланди.

Маймуна намозини тугатгач: “Эй Маймуна! Ассалому алайкум”, деди. Маймуна: “Ва алайкум ассалом эй Робиъа”, деди. “Исмимни қаердан биласиз?” деб сўради Робиъа. “Аллоҳ таоло исмингизни ва кеча кўрган тушингизда мен сизнинг жаннатдаги аёлингиз бўлишимни хабарини берди”, деди Маймуна. Робиъа ибн Ҳайсам: “Қўйлар ва бўрилар қандай бир жойда тинч юришибди?”, деб сўради.

Маймуна шундай деб жавоб берди: “Уларга бўлган муҳаббат қалбимни эгалламади. Қалбимдан дунёга бўлган муҳаббатни чиқардим, натижада қўйлар ва бўрилар ораси ислоҳ бўлди. Эй Робиъа! Менга Аллоҳнинг каломидан ўқиб берсангиз, уни жуда ҳам соғиндим”.

Робиъа ибн Ҳайсам қуйидаги оятни ўқиди: “Эй ўраниб ётувчи! Кечанинг озгинасидан бошқасини ибодатда тик туриб ўтқаз” (Музаммил сураси, 1-2-оятлар).

Маймуна эшитиб йиғлади, бундан таъсирланиб Робиъа яна ўқиди.

“Албатта, Бизда оғир кишанлар ва жаҳаннам бор ва (томоққа) тиқиладиган таом ва аламли азоб бор” (Музаммил сураси, 12-13) оятига етганида Маймуна хўнграб йиғлаб, жон таслим қилди. Робиъанинг ёрдамига аёллар жамоаси етиб келишди. Аёллар: “Биз уни ювинтириб, ҳозирлаймиз”, дейишди. “Унинг ўлганини қандай билдингиз?” деди. Унинг дуосини эшитганмиз. У: “Аллоҳим, мени фақат Робиъанинг олдида вафот эттир”, деб дуо қилар эди. Сизнинг Маймунанинг олдида эканингизни эшитиб, Аллоҳ унинг дуосини қабул қилганини билдик”, дейишди.

Аллоҳ ер юзида бир қалбни бошқа қалбга тўғрилаб қўйишни ирода қилса, хавф омочи билан унга ишқ уруғини экади, кўзёш суви билан уни суғоради. Натижада муҳаббат ниҳоли униб чиқади. Улар Аллоҳни ишқ денгизида покланадилар. Унинг эшиги олдида хизматчи бўладилар. Унинг буйруқларида бардавом бўлиб, ўзларини унутадилар. Бунинг сабабидан тунларни ухламай бедор ўтказадилар. Агар вафот этсалар, бу амаллари уларни толиқтирганидан эмас, Аллоҳга бўлган муҳаббатларидан вафот топадилар. Ошиқлар ўзларининг маъшуқлари билан машғул бўладилар ва ўзларини унинг йўлда фидо қиладилар. Маҳбуби қайтарган ҳар бир ишни тарк қиладилар. Уларда фақат қилган яхши амаллари қолади.

Аллоҳим! Агар улардек бўлолмасак, Қиёмат куни улар билан бирга қилгин!..

Ҳумайро

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири закотдир..Закот, сўзи луғатда .поклик, ва .ўсиш, деган маъноларни билдиради.Закот берган кишининг давоми...

3283 13:30 / 22.02.2020
Ўтган сатрлардан ахлоқда мўътадил бўлиш нафснинг соғломлиги, мўътадилликдан оғиш дард ва беморлик экани аён бўлади. Энди нафсни даволаш ҳам худди баданни даволаш давоми...

2919 05:00 / 28.02.2017
Эҳтиёт бўлиш лозим бўлган қалб хасталикларидан бири бидъат ҳисобланади. .Бидъат, сўзи луғатда .бир нарсани янгитдан пайдо қилиш, деган маънони давоми...

2461 17:00 / 04.09.2021
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.3. Зикр ғамандуҳларни кетказади.4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.5. Зикр қалб ва баданни давоми...

2832 15:00 / 18.11.2018