1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

72-боб. Яхшига ҳам, ёмонга ҳам эҳсон қилиш

11:02 / 04.01.2020 2220 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Али ибн Ҳанафийядан ривоят қилинади:

«Яхшиликнинг мукофоти, албатта, яхшиликдан бошқа нарса эмас». У яхшига ҳам, ёмонга ҳам ёзилган», деди».

Қуръони Каримнинг Роҳман сурасида «Яхшиликнинг мукофоти, албатта, яхшиликдан бошқа нарса эмас» деган оят бор.

Муҳаммад ибн Али ибн Ҳанафийя шу маънода: «Яхшилик қилиш яхшига ҳам, ёмонга ҳам ёзилган», деган эканлар.

Демак, сизга яхши одам яхшилик қилса ҳам, ёмон одам яхшилик қилса ҳам, яхшилик қилинг.

Яхшига яхшилик қилсангиз, сизга ҳам яхшилик қилади. Ёмонга яхшилик қилсангиз, энг ози – унинг ёмонлигидан омонда бўласиз. Агар сизнинг яхшилигингиздан таъсирланиб, у ҳам яхшилар қаторига қўшилиб қолса, айни муддао бўлади.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мамлукнинг таомга, кийимга ҳаққи бор. Унга кучи етмайдиган иш буюрилмайди,, дедилар,.Шарҳ Демак, давоми...

1223 18:04 / 28.09.2020
Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом таълимотлари барча соҳада мукаммал ва гўзал тарзда тақдим этилгандир. Бу нарса кексаларни эъзозлаш бобида ҳам яққол давоми...

1713 18:36 / 26.03.2020
60. Миқдом ибн Маъдийкарибдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим.Албатта, Аллоҳ сизга оналарингизга яхшилик давоми...

2695 11:40 / 09.03.2019
Саудиялик бир йигит кекса отаси билан кичик бир уйда яшар эди. Йигит корхонада оддий ходим бўлиб ишлар, уйланиш учун маошидан йиғиб борар, ота ва ўғилнинг ҳаёти давоми...

1314 17:00 / 07.07.2022