1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Виждон поклиги ва кўп тиловат қилиш

08:00 / 28.12.2019 1473 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имроннинг қизи (яъни Ийсо алайҳиссаломнинг онаси Марям) отаси ҳақида шундай ривоят қилади: «Отам тунда ухламасликка Аллоҳга аҳд берган эдилар. Бу ҳақда: «Умрим бўйи Аллоҳга ибодат қилдим. Агар рукуъ, сажда, Аллоҳ каломининг қироати бўлмаганида, дунёда яшашни хоҳламаган бўлардим», дер эдилар. Вақти-соати етиб, отам вафот этдилар. Кейин у кишини тушимда кўриб, «Отажон, бизни тарк қилиб кетганингиздан бери сиздан дарак йўқ», дедим. Отам: «Қизим, ҳаёт билан видолашиб, қабр торлиги ва зулматларига кирган одам билан қандай учрашасан?» дедилар. «Отажон, биз билан хайрлашганингиздан кейин ҳолингиз қандай кечди?» деб сўрадим. «Яхши ҳолатдаман, қизим. Бизга уйлар берилди, ётар жойлар ато қилинди. У ерда овқатланамиз, жаннатдаги ризқимиз билан роҳатланамиз», деб жавоб бердилар. Мен яна: «Бу нарсалар сизга нима туфайли насиб этди?» деб сўрадим. «Соф виждон ва Аллоҳнинг Китобини кўп тиловат қилиш билан», деб жавоб бердилар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўшанда ёшим ўн иккида эди. Тирикчилик илинжида уймауй юриб газета тарқатар эдим. Ҳозир исмини эслолмайдиганим кекса бир аёл менинг мижозим эди. Ўша аёл кечира давоми...

5336 09:00 / 15.07.2022
Савол Биз баъзи инсонларнинг арвоҳлар руҳига шам ёққанларини кузатамиз. Лекин мени бу ишнинг гуноҳ ёки гуноҳ эмаслиги қизиқтиради. Савол шуки, Ислом динида арвоҳ давоми...

4364 06:09 / 10.11.2018
Ҳасан Басрий роҳиматуллоҳи алайҳ отаонага яхшилик қилишни шундай тушунтирган эканлар .Отаонага яхшилик қилиш ndash қўлингдаги молмулкни улар учун сарфлаш, гуноҳ давоми...

2226 11:24 / 17.06.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Аллоҳ раҳматини юзга бўлиб, тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида олиб қолди. давоми...

3946 11:30 / 21.05.2019