1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳақиқат, яхшилик, фойда элагингиз тешилмаганми?

17:05 / 18.12.2019 2144 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кимга нимадир айтишдан, ғийбат қилишдан олдин ўйлаб кўрсак яхши бўларди.

Бир киши донишманддан сўради:

-Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?

-Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ.

-Учта элак?

-Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим.

Аввал ҳақиқат элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?

-Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.

-Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан.

Энди иккинчисини – яхшилик элагидан ўтказамиз.

Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?

-Йўқ, аксинча.

-Донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан.

Кейинги учинчи элак – фойда элагидир. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?

-Йўқ, ҳожати йўқ.

-Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан.

Унда уни менга айтиб нима қиласан?

Хулоса ўзингиздан...

PS: Элагингизни тез-тез кўздан кечириб туринг. Шунда курмакларингиз кимнингдир ошига тушмайди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, мен ва менинг умматимнинг мисоли худди олов ёқиб ўтирган одам ҳамда унга давоми...

2788 11:00 / 23.01.2019
Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканини ҳамма тушуниб етган. Каттаю кичик иложи борича давоми...

2874 10:10 / 13.01.2019
Ҳишом ибн Ҳассондан ривоят қилинади .Пайшанба куни Муҳаммад ибн Сирин раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурида эдик. Асрдан кейин бир киши келиб, Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ давоми...

1650 08:00 / 06.02.2020
Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Буюк Британиядаги турли шаклу шамойилдаги масжидлар мавжуд бўлмаса керак. Бу мамалакатда оз сонли ибодат қилувчилар учун қурилган давоми...

2501 15:04 / 29.01.2019