1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Аллоҳ сизни оламларга раҳмат қилиб юборди

19:05 / 04.11.2019 2177 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизларни Аллоҳ уммати Муҳаммад қилди ва бу билан умматларнинг афзали бўлдик. Ҳаттоки Мусо калимуллоҳ билан Исо руҳуллоҳ қани энди Муҳаммадга уммат бўлсак деб орзу қилдилар. Ҳа биродарлар Аллоҳ билан тўғрима-тўғри гаплашган Мусо калимуллоҳ сиз билан бизни ўрнимизни орзу қилдилар.

Аллоҳ Ла Илаҳа Иллаллоҳ калимасини жамики умматларга берди. Лекин Муҳаммад Расулуллоҳни фақат бизга берди. Муҳаммадар Расулуллоҳ ҳақиқатан ҳам неъматуллоҳдир. Оламларга раҳмат бўлган бу улуғ зотнинг фазилатлари билан умматларнинг охиргиси ва жаннатга кирадиганларнинг биринчисимиз инша Аллоҳ.

Аллоҳ таоло бу зотдан истаганингизни сўранг ижобат қиламан деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ё Аллоҳ умматим, ё Аллоҳ умматим деб ёлвордилар ва айтдиларки, Аллоҳ билмасдан туриб гуноҳ қилсак бизларни азоблама, унутиб гуноҳ қилсак бизларни азоблама, мажбур бўлиб гуноҳ қилсак бизларни азоблама дедилар.

Ё Расулуллоҳ сизнинг ёшларга бўлган меҳрингиз башарият тарихидаги энг гўзал ва такрорланмас меҳр эди. Саждага эгилсангиз невараларингиз Ҳасан билан Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар устингизга чиқиб олишар ва сиз болаларнинг ўйини бузилмасин деб саждада узоқ турардингиз. Намоз кўзингиз қувончи эди, лекин шунга қарамай намоз вақтида бирор-бир бола йиғласа онаси безовта бўлмасин деб намозни қисқа қилардингиз.

Сизнинг дуойингиз ила Абдуллоҳ ибн Аббос фақиҳ бўлдилар ва сизнинг мўъжизангиз ила Жобир ибн Абдуллоҳ катта миқдордаги қарздан халос бўлдилар.

Дунё тарихидаги энг бахтли ёшлардан бири бўлга Анас ибн Моликни 10 йил тарбияладингиз ва бу нарса ўз самарасини кўрсатиб у зот сиздан 2286 ҳадис ривоят қилдилар ва биз у зотдан динимизни анча қисмини ўргана олдик.

Куфрнинг боши бўлган Абу Жаҳллар «Аллоҳим шу Қуръон сени ҳузурингдаги ҳақ китоб бўлса бизларга аламли азоб юбор» дедилар. Лекин Аллоҳ у зотни нафақат мусулмонларга балки ғайридинларга ҳам раҳмат қилиб юборган эди.

Сизнинг фазлингиз ила Аллоҳ «Уларни азобламади ва уларнинг ичида сиз турганингизда мен уларни азобловчимасман» деди.

Аллоҳим ўз каломингда «Албатта биз сизни оламларга раҳмат қилиб юбордик» деганингда нақадар рост сўзладинг.

Нуриддин Фатхуллаев

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Белгилаган соат етиб, Яратганнинг буюк хабарини бутун инсониятга етказиш учун Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар. .Фил давоми...

6979 10:44 / 15.09.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга давоми...

3164 14:30 / 29.10.2019
Набавий мадрасада тарбияланган ёш саҳобаларАввало, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятни жаҳолат зулматидан маърифат нури сари, бандаларга қуллик давоми...

4735 10:35 / 11.12.2017
Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳмдилдирлар. Уларни рукуъ ва сажда қилган ҳолларида кўрасан. Аллоҳдан фазл ва давоми...

3826 19:39 / 20.11.2017
Аудиолар

120845 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42413 14:35 / 11.08.2021