1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Асиранинг эҳтироми (учинчи мақола)

19:05 / 30.10.2019 2146 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хайбар урушида София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг отаси ва бошқа қариндошлари жангда ҳалок бўлган эди. Эри Кинона ибн Робийъ хиёнати учун қатл қилинган эди. Ўзи эса бошқалар билан бирга асир тушди.

Асирлар жамлаб бўлингандан кейин саҳобийлардан Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Набийси! Менга асиралардан бир жория беринг», деди.

«Бориб, бир жорияни олавер», дедилар у зот.

У бориб София бинти Ҳуяйни олди.

Бошқа бир мусулмон одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Набийси! Диҳяга Қурайза ва Бани Назирнинг саййидаси София бинти Ҳуяйни бердингиз. У сиздан бошқага лойиқ эмас», деди.

Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душман қавмнинг бошлиғининг қизи асирга тушганидан хабардор бўлдилар ва унга ўзига яраша муомала қилишни бошладилар. София бинти Ҳуяйни етти қулнинг эвазига Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳудан сотиб олдилар, унга эса бошқа бир жорияни олишни тавсия қилдилар.

Ўзлари эса София бинти Ҳуяйни Умму Сулайм розияллоҳу анҳога топшириб, унга қараб туришни тайинладилар.

(Давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо ҳижрий қирқ бешинчи сананинг Шаъбон ойида вафот этдилар. Ўша пайтда у кишининг ёшлари олтмишда эди.Имом Абу Довуд ва Термизий Икрима давоми...

2169 21:00 / 02.06.2019
Оиланинг бахту саодатида, оила аъзоларининг тотув ва ахил яшашида келинларимиз ҳам алоҳида ўрин тутишади. Қуйида ўтмишда турмушга чиқаётган қизига оналарнинг давоми...

2147 16:00 / 10.05.2023
Ғарблик бир аёл мутлақо тузалмас, даҳшатли бир касалликка чалинди. Табиблар .рак, саратон деб аталмиш бу дард давосига ожиз эдилар. Бечора аёлнинг яшашга ишончи давоми...

5519 15:01 / 09.09.2020
Кун, ҳафта, ой ва йил биз қайси даврдамиз Масалан, ўтган эллик ва кейинги эллик йил билан қиёслаганда бизнинг вақтимиз қандай белгиланади Ийсо алайҳиссалом давоми...

1498 11:00 / 16.11.2023
Аудиолар

121470 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42964 14:35 / 11.08.2021