1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Соғинганим Расулим

11:30 / 28.10.2019 2083 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, «Islom.uz» портали масъул ходимлари. Анчадан бери ўйлаб юрган ниятимни амалга ошириш мақсадида дил изхоримни ёзишга қарор қилдим.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун борлиқ аввалги ва охирги пайғамбарларнинг энг буюги яъни, энг азиз, энг мукаррами, энг муҳтарами, энг севимли инсоним. Дунё яратилишига сабабчи Роббимнинг дўсти, хатто фаришталаргада дўст бўла олган хурматга лойиқ эъзозга муносиб инсоним. Ўртамизда бир неча аср вақт ажратиб турсада, сизни қалбим ила таниган сизга талпинган, нурли дийдорингизни бир бор кўриш илинжида ҳар кеча Аллоҳдан илтижо қилиб сўрашни канда қилмайман. Равзаи муборакни зиёрат қилиш бахтини насб этсин дея ёлвориб чарчамайман. Ҳар бир гиёҳда Роббимнинг қудратини кўрсам, ойни кўрганимда янада хаяжоним ортади. Бу ой сизнинг туғилишингизга, улғайиб ўсишингизга, пайғамбарликнинг синовларию машаққатларига бари-барисига шоҳид. Бу нақадар гўзал нақадар бахтли, нақадар азиз бўлдики, Роббим қудрати билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўйсунган холда иккига бўлиниб сизнинг хақ Пайғамбар эканингизни тасдиқлади. Ойга ҳар сафар қараганимда ўша ходисани эслайман беихтиёр кўзимдан сизга бўлган соғинчим ёш билан бирга оқиб кетади. Сиздаги заковат, ҳусни ҳулқ, одоб-ахлоқ мукаммал ҳеч бир нуқсонсиз чиройли тарзда биз умматларингизга буюк намуна бўлиб қолажак. Ҳар сафар сизни соғинсам, кўргим келса, кўзларимни юмаману олис ўтмишга Мадина тупроқларидан қўним топган равзангизга ғойибона бориб келаман. Ҳавосидаги мушк хидингизни туйгим, қабрингизни олдида соатлаб қолиб кетгим келади. Ўртамизда мингларча километр масофа бўлсада, асрлар оша сиз билан кўришишни орзу қилиб яшаяпман. Ичимдан кўнглимнинг туб-тубидан жой олган баъзи ҳисларимни тарифлашга ожизман. Қисқача тўхталиб ўтганим шулардан иборат. Умматингиз бўлиб шафоатингиз умидида Саодат Аҳмад.

Ойдан нурли жамоли

Кўкдан тиник тимсоли

Насибмикин висоли

Соғинганим Расулим

Охиратдан умидим

Жаннатдаги Ҳабибим

Юракдаги орзуим

Соғинганим Расулим

Хаётдаги мақсадим

Йўлчи юлдуз чақнагин

Кавсарларга бошлагин

Соғинганим Расулим

Тушларимга кирсангиз

Муштоқ бўлиб кутарман

Насиб этса етарман

Соғинганим Расулим

Лойиқманми кўрмоққа

Етарманми тилакка

Соғич тўлди юракка

Соғинганим Расулим

Жамолингиз кўрсайдим

Дийдоризга тўйсайдим

Мушк ҳидиздан туйсайдим

Соғинганим Расулим.

Чанг бўлиб тупрок бўлиб

Оёғингиз қучсайдим

Бир бор кўрсайдим

Ё Раб соғинганим Расулим

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Саодат Ахмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳдан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Мен Сендан ҳидоятни, иффатни, беҳожатликни сўрайман,, дер эдилар,. Асҳобларимиз Амрдан давоми...

4381 21:09 / 17.12.2017
Оминанинг ҳомиласи оддий ҳомила эмас эди. Бу ҳомила хайрбарака ҳомиласи эди. Аллоҳ таоло ана шу ҳомиланинг баракасидан Каъбани бузиб ташлаш ниятида Маккага давоми...

4607 18:05 / 21.11.2017
162Абу Толиб Маккага, жуда шошиб қайтарди,Набирага бир сўзни , қайта қайта айтарди,Посбонингман санинг деб, кўнглин хушнуд этарди,Боболари бир сабаб, асли давоми...

2978 10:58 / 05.12.2017
Аҳли сунна вал жамоанинг кўзга кўринган етук уламолари томонидан мавлиди шариф қилиш жоиз эканлиги борасида айтган сўзлари. Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳ давоми...

1428 11:34 / 16.09.2023
Аудиолар

121275 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42787 14:35 / 11.08.2021