1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизда илк вақф меҳмонхонаси очилди

09:47 / 14.10.2019 1836 pdf Ўқиш режими + -

Зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Сурхондарё вилояти Ҳаким Термизий зиёратгоҳи атрофида вақф меҳмонхонаси очилди. Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабар беради. Ушбу маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов ва вилоят бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддиновлар иштирок этди.

Янги меҳмонхонада зиёратчилар учун барча қулайликларга эга шарт-шароитлар яратилган бўлиб, замонавий услубда жиҳозланганлиги қайд этилди. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга бўлиб юқори хизмат кўрсатувчи қулайликларга эга люкс ҳамда ярим люкс хоналарни ўз ичига олади. Меҳмонхона ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. Бу эса дам олувчи ва йўловчилар учун хоҳлаган вақтда келиб танаввул қилиш имкониятини беради.

Яна бир жиҳати меҳмонхонанинг Тошкент-Термиз халқаро магистрал йўлининг ёнида эканлиги Исо Термизий, Султон Саодат, Кампиртепа, Фаёзтепа ҳамда Ҳаким Термизий зиёратгоҳ ва тарихий ёдгорликларига тез фурсатда етиб олиш имконини беради.

Шунингдек очилиш маросимида вилоятдаги 30 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва Қибла кўрсатгичи ўрнатилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, истиқболда меҳмонхонани ҳалол стандартига мос ҳолатга келтириш кўзда тутилган.

Меҳмонхона фаолиятидан келиб тушган маблағлар вақф мулкларини тасарруф этиш ҳамда хайрия мақсадлари учун ишлатилади.

«Вақф» хайрия жамоат фонди ушбу меҳмонхонанинг ташкил этилиши ва фаолиятининг йўлга қўйилишида кўмак кўрсатган саховатпеша ҳомийларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 16 август куни Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси қароргоҳида XVI Бутунроссия мусулмон ёшлар форумининг тантанали очилиш маросими давоми...

695 18:27 / 15.08.2023
Университетда дарс берадиган германиялик мусулмон профессор Йорг Имран Шретер дунёвий таълим муассасасида таҳорат олишга бўлган ноқулайликларга доимо дуч давоми...

1419 16:36 / 28.09.2020
Доғистон Республикаси муфтиси ўринбосари Аҳмад Нодир Беговнинг сўзларига кўра, динлараро мулоқотни ривожлантириш учун республикада йирик маданий ва маънавий давоми...

1098 13:30 / 26.07.2021
Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Серикбай ҳожи Ораз ҳазратнинг меҳрибон оналари Турдигул Икромқизининг вафотлари муносабати билан .Ҳилолнашр, давоми...

3914 12:14 / 25.07.2018
Аудиолар

121354 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42862 14:35 / 11.08.2021