1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Меҳр-2: Ироқдан Ватанимизга 64 нафар болани қайтаришга муваффақ бўлинди

09:10 / 11.10.2019 2143 pdf Ўқиш режими + -

«Меҳр-2» махсус операцияси вакилининг далолат беришича 64 нафар болани Ўзбекистонга қайтариш бўйича операция 6 ой аввал бошланган. Бу ҳақда uza.uz манбаси хабар беради. Бу вақт давомида Ироқдан қайтажак болаларнинг Ўзбекистондаги яқинлари билан боғланиб, улар қайси қариндошлари оиласига жойлаштирилиши бўйича муаммолар ҳал этилган.

Шунингдек, болаларнинг ота-оналари ўз хоҳишлари билан фарзандларини Ўзбекистондаги яқин қариндошлариникига жўнатишга розилик берган. Ироқдаги озодликдан маҳрум этилган ўзбек аёллари ҳам фарзандлари қатори Ўзбекистонга қайтиши учун мазкур давлат билан музокаралар олиб борилмоқда. Ироқ ҳукумати қонунчилигига кўра, улар террорчи сифатида ҳибсга олинган.

Болалар маълум вақт давомида соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилади. Мутахассислар уларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатади. Сиҳатгоҳда болалар учун иссиқ овқатлар ташкил этилиб, уларга янги кийим-кечаклар берилади. Улар реабилитация муддатидан сўнг Ўзбекистондаги яқинлари оиласига топширилади.

Шунингдек, болаларни ўз қарамоғига олган яқин қариндошларига моддий кўмак берилиши ҳам кўзда тутилган. Яқин орада яна уруш ўчоқларидан болаларнинг қайтарилиши кутилмоқда.

«Кўпгина давлатлар озодликдан маҳрум этилган жойларда сақланаётган болаларни ўз юртига қайтаришдан хавфсираган. Аммо, Ўзбекистон Ироқ давлати қонунчилигига кўра, ота-онаси террорчи, деб топилган аёлларнинг фарзандларида айб йўқ деб топди. Уларни Ўзбекистон фарзандлари сифатида юртимизга қайтармоқда. Келажакда улар бошқа болалар қаторида мактаб ва боғчаларга қатнаши таъминланади. Вояга етмаган болаларнинг уруш ўчоқлари, сўнг қамоқхоналарга тушиб қолишида айби йўқ. Гўдакларга жиноятчи сифатида қарамаслик лозим, бу халқаро ҳуқуқ нормаларида ҳам кўзда тутилган. Ўзбекистон юртдошларимизнинг вояга етмаган фарзандларига жиноятчи сифатида қарамайди ва уларни жамоатчиликка қўшилиб кетишида ёрдам кўрсатади», дея таъкидлади операциянинг махсус гуруҳ вакили.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда бўлиб ўтган Covid19 матбуот анжуманида Бруней Даруссаломида Қуръон дарслари бошлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Borneo Bulletin манбаси хабар берди. Бундан давоми...

938 18:03 / 12.08.2020
Мисрнинг дунёга машҳур АлАзҳар университети Уламолари олий кенгаши томонидан Қоҳирада халқаро Қуръон карим мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда IQNA хабар давоми...

1705 11:48 / 12.12.2018
Ўзбекистон суперлигасиниг навбатдаги ўйини Машъал Локомотив клублари ўртасида ўтказилди. .Муборакдаги ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ифторлик учун дастурхон давоми...

2382 10:52 / 07.05.2021
Бугун, 14 июнь куни GRAND мактабида тадбир бўлиб ўтди. Тошкентнинг Ҳувайдо маҳалласида янги ўқув йилидан иш бошлаши режалаштирилаётган мактабга устоз, домлалар давоми...

1931 16:00 / 14.06.2022
Аудиолар

121309 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42816 14:35 / 11.08.2021