1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Чўлпонни эслаб

09:56 / 05.10.2019 1672 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Андижонлик Сулаймон Баззоз ўғли Абдулҳамид қорининг мусҳафи. Амакиси Абдурраҳмон ҳожи ҳаждан олиб келган экан. У ҳозирда Андижон музейида сақланмоқда. Кичкинтой Абдулҳамид бу китобни яхши кўриб, ҳамиша ёнида олиб юрар экан. У ўзи хушовоз қорилардан бўлиб, жуда ҳам чиройли тиловат қилар эди. У кейинчалик ўзига Чўлпон деб таҳаллус қўйиб, шеърлар битган ва бошқа асарлар яратган. У ўзбекнинг ҳақиқий халқпарвар, ватанпарвар ва эркпарвар ўғлонларидан эди. Унинг маънавий олами, ватанпарварлиги ортида унга илк тарбия берган маънавий‑илмий манбалар асосий омил бўлганида шубҳа йўқ. Зотан, унинг шахсияти айнан ўша муҳитда шаклланган. У кейинчалик, ўзи эътироф этганидек, бир нав давр муҳитига бўйсунишга мажбур этилган бўлса‑да, гўдаклигида қалбига сингдирилган руҳият ҳаётининг сўнгигача унга қувват ва йўлчи бўлди. У 1937 йил 4‑октябрда сафдошлари Абдуррауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва бошқалар қатори комунистлар тарафидан олиб борилган қатағон қурбони бўлди, Тошкентдаги “Алвасти кўприк” олдида отиб ташланди. У айнан шу санада ўлдирилган бўлса‑да, аслида унинг истеъдоди бундан олдинроқ комунистик мафкуранинг қурбонига айланган эди, дейилса, хато бўлмаса керак. Зотан, истибдод истеъдод соҳибларидан олдин ва кўпроқ итеъдодларни қатағон қилади.

Аллоҳ таоло ўтган улуғ аждодларимизни Ўз раҳматига олсин, Ватан учун қилган фидоийликларини қабул айласин.

Амалнинг ўлими

Кўнглимда йиғлаган малаклар кимлар?

Шарқнинг оналари, жувонларими?

Қаршимда йиғлаган бу жонлар кимлар?

Қуллар ўлкасининг инсонларими?

На учун уларнинг товушларида

Ўтган асрларнинг оҳанги йиғлар?

На учун ёзмишнинг ўйнашларида

Ҳар юриш кўнглимни наштардек тиғлар?

Кенглик ҳаёллари учдими кўкка

Бутун умидларни ёвларми кўмди?

Мангу тутқунликка кирдими ўлка?

Хаёлда порлаган шамларми сўнди?

Кечанинг жон олғич қоронғулиги,

Нажот юлдузини хаёлми билди?

Шунча тутқунларнинг ҳаққи, ҳақлиги

Бир ҳовуч тупроққа қурбонми бўлди?

Оҳимнинг ўтидан чиққан шуълалар,

Шарқнинг кўкрагида бир топмасми?

Кўксимдан қисилиб чиққан наъралар,

Ухлаган дилларга кулиб боқмасму?

Кўнгил

Кўнгил, сен мунчалар нега

Кишанлар бирла дўстлашдинг?

На фарёдинг, на додинг бор,

Нечун сен мунча сустлашдинг?

Ҳақорат дилни оғритмас,

Тубанлик мангу кетмасми?

Кишанлар парчаланмасми,

Қиличлар энди синмасми?

Тириксан, ўлмагансан,

Сен-да одам, сен-да инсонсан;

Кишан кийма, бўйин эгма,

Ки, сен ҳам ҳур туғилғонсан!..

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
quran.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикоя қилишларича, Абдуллоҳ Умарий имом Моликка мактуб йўллаб, уни узлатга чекиниб, фақат тоатибодат билан машғул бўлишга чақирди. Имом Молик унга қуйидагича давоми...

3053 08:00 / 26.06.2020
IV боб Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки соҳиби сўзларини, улар қаердан гапирганини билган ва инсонларнинг муомалаларини давоми...

2586 12:00 / 27.03.2019
ndash Ваъдага вафо қилмаслик одати ҳам ёлғончиликнинг бир туридир.Бу ишни қилган киши иродасиз, ундан яхшилик чиқмайдиган ва ишониб бўлмайдиган одам бўлади. Ваъдага давоми...

2113 19:06 / 12.06.2019
Қуръони Каримда Ҳадид сураси бор. Бу сура Мадинада нозил бўлган. Сурада темирни нозил қилингани, унда катта кучқувват ва одамлар учун манфаатлар борлиги зикр давоми...

2205 15:26 / 14.10.2020