1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Биринчи намоз

12:05 / 05.10.2019 5395 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жеффери Ланг 1954 йилда туғилган. Америкалик математик, профессор. Католик оиласида туғилиб, ўсган. Ўн саккиз ёшигача атеист бўлган. Ўн йиллардан сўнг Қуръон билан танишиб, Ислом динини қабул қилади.

Мусулмон бўлганидан кейин Жеффери Ланг исломга бағишланган «Исломга сафар» ва «Таслимият мужодаласи» номли икки китобини ёзиб, ўқувчиларга тақдим қилди. Муаллиф илк намоз ўқиганини «Исломга сафар» номли китобида шундай ёзади:

«Мени биров эшитмасин, кўрмасин дердим. Секин-аста «Фотиҳа» сураси ва яна бир қисқа сурани араб тилида ўқидим. Агар бирор араб мени эшитганида, талаффузимдан ҳеч нарса тушунмаган бўларди деб ўйлайман. Иккинчи такбирни келтириб рукуга кетдим. Руку чоғида бироз асабийлик ҳис этдим, чунки умримда ҳеч кимга эгилмагандим. Хонада ёлғизлигим эсимга тушиб севиндим. «Субҳана Роббиял Азийм» деганимда юрагим тез урганини ҳис қилдим. Такрор такбир айтиб қоматимни тик тутдим ва энди саждага борадиган вақт келганди. Саждага бориш учун қўлларим ва тиззамни ерга қўйганча қотиб қолгандим. Саждага боролмасдим! Хожасининг қаршисида бошини ерга қўйган қулдай юзимни, бурнимни ерга суркаб ўзимни хору бенаво кўришдай ҳолатга туширолмасдим. Бунинг устига оёқларимни ҳам буколмасдим. Уялдим. Кулгули аҳволга тушгандек ҳис қилдим ўзимни. Агар шу аҳволда мени дўстларим ва танишларим кўришса ачинарли ва масхараомуз қарашларини ўйладим. Ҳатто қулоғимга дўстларимнинг қаҳ-қаҳаси ҳам эшитилди. Бир муддат иккилангангач, чуқур нафас олдим ва бошимни жойнамозга қўйдим. Шууримдаги бутун ўй-хаёлларни унутдим. Диққатимни чалғитадиган ўйларга жой бермасдан иккинчи бор саждага бош қўйдим. Бу аснода ўзимга ўзим: «Яна қаршимда уч тур бор ҳали» дея ўйладим, лекин аҳдимда қатъий эдим. Нима бўлса бўлсин, бу намозимни адо этардим! Қолган ракатларда ҳаммаси тобора осонлашиб борарди. Сўнгги саждада мукаммал бир сакинатни ҳис қилдим. Ниҳоят, ташаҳҳуддан кейин салом бердим.

Саломдан кейин ўтирган жойимда шу туришда қолиб кетдим. Орқага қайтиб нафсим билан курашганимни хаёлимдан ўтказдим ва катта жанггоҳдан соғ – омон чиққандек ҳис қилдим ўзимни.

Сўнг бошимни қуйи солиб хижолатли алпозда:

«Аллоҳим! Такаббурлигим (кибрим) учун мени кечиргин! Узоқ йўлдан келдим ва ҳали қаршимда юриладиган узун йўловчилик йўли бор!» дея дуо қилдим.

Сўнгра эса номаълум сабабга кўра йиғлай бошладим.

Узоқ пайт бошим қуйи солинган ҳолатда, кўзимдан ёш қуйилиб, тиззалаб ўтирганимча қолиб кетдим...»

«Иқтибос» журналидан олинди

Таржимон: Умида Адизова

Муаллиф
Жеффери Ланг
Мавзуга оид мақолалар
Бошқача номлар билан номлансаларда, ҳар бир замоннинг ўзининг Фиръавни, ўзининг Қоруни, ўзининг Намруди ва ўзининг Абу Жаҳли бўлади. Шайх Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ

1525 14:57 / 20 февраль
Ғарб ҳамма эътиқод ва тоифаларга, ҳатто шайтонқуллар сатанистларга ҳам бағрикенглик қила олади. Лекин мусулмонларга нисбатан ҳеч қандай бағрикенглик аломатлари давоми...

2775 19:00 / 09.07.2021
Юртдан кетиб қолган пайти Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан четда, муҳожиротда кўришиб қолдим. Ўша пайт мен ҳам юртимда эмасдим. Ул кишимга савол давоми...

5233 09:00 / 17.05.2022
Роже Гароди, Roger Garaudy 19132012 француз файласуфи, ёзувчиси ва сиёсий арбоби.Ёзувчининг қаламига мансуб китоблар дунёнинг 40дан ортиқ тилларига таржима қилинган, давоми...

1956 17:00 / 03.03.2022