1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Замонлар тамаддуни

12:34 / 21.09.2019 1568 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида «Замонлар оша цивилизация – Ўзбекистон» мавзусидаги кўргазма ва илмий анжуманнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати хабар беради.

Ушбу анжуманнинг очилиш маросимида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги инсоният ва цивилизация ривожи Департаменти, Туркиянинг маданият ҳамда ташқи ишлари вазирликлари, ТИКА ҳамда Турк ҳаво йўллари, Истанбул ҳамда Мармара университетлари Ўзбекисондаги Ислом цивилизацияси маркази вакиллари иштирок этдилар.

Тантанали маросимда сўзга чиққан Туркия энергетика ва табиий захиралар вазири Фатих Дўнмез, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Махмуд Сурайя Эр, Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Ш.Миноваровлар ўзбек-турк ҳамкорлиги истиқболлари, икки томонлама муносабатларда маданият соҳаси ҳам муҳим ўрин тутиши, исломий маданий мерос умумий мулк эканлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини бериб ўтдилар.

Кўргазма Ўзбекистон ҳудудидаги Ислом цивилизацияси ёдгорликларига бағишланди Жумладан, Фарғоний, Бухорий, Термизий, Хоразмий, Ибн Сино, Беруний, Нақшбандий, Ғиждувоний, Улуғбек ва бошқа мутафаккирларнинг илмий мерослари тарғиб қилинди.

Бундан ташқари кўргазмада маданиятлар ва илмий мерос мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Президент топшириғига кўра Самарқанд шаҳрида Ипак йўли давлат музейини ташкил этиш, Амир Темур боғларини қайта тиклаш, Бибихоним мажмуасини реставрация қилиш, давоми...

472 15:22 / 17 март
Охирги саккиз йил ичида Қримда тўрт юзга яқин масжид ва мадрасалар қайта тикланди. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний ассамблеяси муфтийси Альбир Крганов давоми...

809 17:00 / 31.07.2023
Жорий йилнинг 2931 август кунлари Канаданинг Торонто шаҳрида Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Event Bride ахборот сайти хабар беради. Дунёнинг турли давоми...

1328 21:00 / 10.06.2019
Бугун Халқаро прессклубнинг .Янги қонун таҳлили асосий ўзгариш ва қўшимчалар, мавзусида сессияси бўлиб ўтди. Унда .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар давоми...

2130 14:00 / 13.07.2021
Аудиолар

120812 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42377 14:35 / 11.08.2021