1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Инсон тупроқдан яралган

16:40 / 06.09.2019 3440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ

«Батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик. Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик. Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан музға яратдик, музғадан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик» (Муъминун сураси, 12–14-оятлар).

Мазкур оятларни чуқурроқ ўргансак, биламизки, ундаги нарсалар илмий гаплар бўлиб, инсоннинг тупроқдан яратилганлигига ишора қилади.

Ҳам эркак, ҳам аёлдаги уруғликлардан бола пайдо бўлади. Табиийки, уруғлик ейилган овқатлардан вужудга келади. Егулик озуқалар эса тупроқдан чиққан.

Уруғлик эркак кишидан чиқиб, аёл кишига ўтадиган тирик ҳужайралардир. Бу ҳужайралар урғочи ҳужайралар билан қўшилиш учун ҳаракатга тушади ва ниҳоят, улардан бири урғочи ҳужайранинг тухумини ёриб кириб, унга аралашиб кетади. Натижада онанинг қорнида бола пайдо бўлади. Кейин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уруғликни алақага (қонга) айлантириши ҳақида хабар берди. Бу эса урчишдан кейин пайдо бўладиган бир ҳолат бўлиб, маълум муддатдан кейин алақа музғага айланади. Шу вақтдан бошлаб эмбрион шакллана бошлайди. Унда суяк, сўнг суяк атрофида гўшт пайдо бўлади. Оятдаги «сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик» жумласи ҳам Қуръони Каримнинг ажойиб мўъжизаларидан биридир.

Олимларнинг кашф қилишларича, эмбрион иккинчи ойнинг аввалида инсонга эмас, балки янги пайдо бўлаётган бақага кўпроқ ўхшар экан. Иккинчи ой давомида эса унда бутунлай бошқача ўзгаришлар содир бўлиб, сув ҳайвони даражасидан инсон шаклига ўтар экан. «Бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик» дегани шудир.

Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам хабар берилади.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

«إِذَا مَرَّ بِالنُّطْفَةِ ثِنْتَانِ وَأَرْبَعُونَ لَيْلَةً، بَعَثَ اللهُ إِلَيْهَا مَلَكًا، فَصَوَّرَهَا وَخَلَقَ سَمْعَهَا وَبَصَرَهَا وَجِلْدَهَا وَلَحْمَهَا وَعِظَامَهَا، ثُمَّ قَالَ: يَا رَبِّ، أَذَكَرٌ أَمْ أُنْثَى؟ فَيَقْضِي رَبُّكَ مَا شَاءَ...»

«Нутфага қирқ икки кеча ўтганда Аллоҳ таоло унга бир фариштани юборади. У (Аллоҳнинг изни ила) унга инсон суратини киргизади. Унинг қулоғи, кўзи, жилди, гўшти ва суягини қилади. Кейин: «Эй Роббим, ўғилми, қизми?» дейди. Роббинг нимани хоҳласа, ўшанинг ҳукмини қилади».

Канадалик машҳур олим Ван Броусет ушбу ҳадисдаги гапларни текшириш ниятида тажриба олиб борган. Чунончи, у замонавий жиҳозлар ёрдамида она қорнидаги ҳомиланинг беш ҳафталик ва олти ҳафталик суратларини олиб, солиштириб кўрган. Ҳомиланинг беш ҳафталик, яъни ўттиз беш кунлик суратига назар солган инсон ундан одам боласига ўхшаш, инсонга ўхшаш ҳеч бир аломатни топа олмас эди. Бу умуман бошқа бир шакл, бошқа бир тус эди.

Ҳомиланинг олти ҳафталик, яъни ҳадисда айтилганидек, қирқ икки кунлик суратида эса тўлиқ инсон шакли кўриниб турарди.

Ана ўша суратни Канададаги «Сиба» ширкати оламга тарқатган ва бутун олам табиблари (медиклари) ҳадисда айнан шу ҳолат зикр қилинганига гувоҳ бўлишган.

Муъминун сурасининг юқорида ўрганиб ўтганимиз 12–14-оятларида ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур ҳадисларида айнан бир хил ҳолат ҳақида хабар берилган. Фақат ҳадисда ҳомиланинг инсон шаклини олиш муддати аниқ кўрсатилган, холос. Бинобарин, Ван Броусетнинг суратлари Қуръони Каримнинг илоҳий китоб эканлигини ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақиқий пайғамбар эканликларини тасдиқловчи бир далилдир. Зеро, бундан 1400 йил олдин хабар берилган ушбу воқеаларнинг бугунги кундаги илмий тасдиқи Қуръони Каримнинг илоҳий китоб эканлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар – Аллоҳнинг элчиси эканликларига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди.

Илмий адолат юзасидан, инсоф юзасидан шуни таъкидлаш лозимки, бундан 1400 йил аввал ҳомиланинг турли ҳолатлари ҳақида Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда баён қилинган маълумотларни ўша даврда оддий одамлар тугул, табиблар ҳам билиши мушкул эди.

Қолаверса, ҳомиланинг суратини олиш, унинг шаклини кўриш, унинг ривожланиш босқичларини текшириш фақат XX асрнинг охирига келибгина, янги яратилган жиҳозлар ёрдамидагина мумкин бўлиб қолди.

Юқорида айтилган нарсалардан кўриниб турибдики, Қуръони Каримда зикр қилинган эмбрионнинг ривожланиш жараёни ҳозирги замон илмий кашфиётларидан сўнг тасдиқланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1012 16:20 / 30 март
Маълумки, тиббиётда шахсий гигиена деб аталувчи тушунча мавжуд. Шахсий гигиена ҳар бир кишининг ўзига ва ёшига боғлиқ бўлиб, ақлий ва жисмоний меҳнатни тўғри давоми...

4901 11:59 / 29.10.2018
Маълумки, Европа аҳлининг иймонэътиқоддан, дину диёнатдан воз кечишининг амалий бошланиши Коперникнинг .Дунёнинг маркази ndash қуёш, деган кашфиётидан бошланади. давоми...

3469 09:00 / 20.07.2019
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани Ўзига маълум ҳикматга кўра яратган. У Зотнинг яратган махлуқлари турфа хилдир. Ана шулардан бири хўроз. Хўрозларнинг ранги, шакли, давоми...

3369 13:30 / 25.05.2021