1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бу дунёнинг ҳою ҳавасига ўзингизни урманг!

10:30 / 03.09.2019 2123 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Анфол сурасида марҳамат қилади:

ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ

«Сизлар дунёнинг ўткинчи нарсасини ирода қиласизлар. Аллоҳ эса охиратни ирода қиладир. Ва Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир» (67-оят).

  Ожиз бандалар ўзларининг ожизлигидан келиб чиқиб, бу дунёни ва унинг матоҳларини, ўткинчи нарсаларни ирода қиладилар. Аллоҳ таоло эса абадийлик ва вафо маскани бўлган охиратни ирода қилади. Бандалари ўша охират масканида абадий бахтиёр ва саодатманд бўлишларини ирода қилади.

Аллоҳ таоло Аъло сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ

«Бироқ (сизлар) бу дунё ҳаётини устун қўясизлар» (16-оят).

Эй одамлар, сизлар беш кунлик дунё ҳаётини охиратдан устун қўясизлар. Бу дунё ҳаётининг ғамини еб, охиратни унутасизлар. Бу дунёнинг ҳою ҳавасига ўзингизни уриб, охиратга тайёргарлик кўрмайсизлар.

ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ

«Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир» ­(17-оят).

Ҳолбуки, сиз яхши кўраётган бу дунёдан кўра охират яхшироқдир. Бу дунёнинг неъматларидан кўра у дунёнинг неъматлари мислсиз равишда яхшироқдир. Бу дунё фонийдир, охират боқийдир. Бас, шундай экан, нима учун яхшини қўйиб, яхши эмасга ўзингизни урасиз?! Нима учун боқийни қўйиб, фонийга ишқибоз бўласиз?!

Аллоҳ таоло Қасас сурасида марҳамат қилади:

ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ

«Бас, у (Қорун) қавми ҳузурига зебу зийнати ила чиқди. Дунё ҳаётини истайдиганлар: «Қани энди, Қорунга берилган нарсадан бизга ҳам бўлса эди. Дарҳақиқат, у улкан насиба эгасидир», дедилар» (79-оят).

Ўз қавмининг инсофли, билимли одамларининг насиҳатига қулоқ осмаган, мол-дунёси кибр ва туғёнга кетказган Қорун бойлиги билан фахрланишда давом этди:

«Бас, у (Қорун) қавми ҳузурига зебу зийнати ила чиқди».

Қорунга ўхшаган бойларнинг умумий одати шу. Такаббурликка берилиб, молу дунёси билан фахрланувчи бой доимо инсонлар орасига зебу зийнати билан чиқишга ҳаракат қилади. Улар бошқа одамлардан ўз кийимлари, маркаблари, юришлари, хизматкорларининг кўринишлари ва бошқа нарсалари билан ажралиб туришни истайдилар. Бундай бойлар нима қилиб бўлса ҳам, одамларни ўз зебу зийнатлари билан қойил қолдиришга ҳаракат қиладилар. Мақсадларига қисман эришадилар ҳам. Баъзи бир кишилар уларга ҳавас қилишади, кўнгилларидан ҳар хил фикрларни ўтказишади, турли гапларни айтишади. Қорун ўз қавми ичига зебу зийнати ила чиққанида ҳам шундай бўлди.

«Дунё ҳаётини истайдиганлар: «Қани энди, Қорунга берилган нарсадан бизга ҳам бўлса эди. Дарҳақиқат, у улкан насиба эгасидир», дедилар».

Молу дунёсига ишониб, мутакаббирлик билан ғурурга кетган, дунёда бузғунчилик қилишга уринган ношукр одамга фақат бу дунё ҳаётини ўйлайдиган кишиларгина ҳавас қилиши мумкин. Ушбу дунёнинг беш кунлик матоҳига эришишдан бошқа мақсади йўқларгина ўша туғёнкор, бузғунчи кимсага ўхшаган бўлишни орзу қилиши мумкин. Ана ўшаларгина ғурурга кетган мазкур мутакаббирни «улуғ насиба эгаси» дейишлари мумкин.

Аммо ўзини таниган билим эгалари мутлақо бошқача фикрда бўладилар.

ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ

«Илм берилганлар эса: «Вой бўлсин сизларга! Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар учун Аллоҳнинг савоби яхшидир. Унга фақат сабр қилганларгина эришурлар», дедилар» (80-оят).

Доимо, ҳамма жамиятларда модда туғёнидан устун тура оладиган, унинг ҳою ҳавасига учмайдиган, моддий бойликнинг ҳаётдаги ўрнини тўғри баҳолай оладиган кишилар ҳам бўлади. Улар бу мавқифларида ўзларига берилган тўғри илмга асосланадилар. Улар молу дунё фитнасига учмайдилар. Бой-бадавлат бузғунчиларнинг зебу зийнатларига ҳавас қилмайдилар. Аксинча, зебу зийнатга берилганларга насиҳат қилиб юрадилар.

«Илм берилганлар эса: «Вой бўлсин сизларга! Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар учун Аллоҳнинг савоби яхшидир», дедилар.

Бу дунёда ҳою ҳавасга, зебу зийнатга сабаб бўладиган мол-мулкдан кўра Аллоҳ таоло иймон ва амали солиҳ учун берадиган савоб яхши эканини одамларга эслатиб турадилар. Кишиларни иймонга, амали солиҳга чақирадилар. Аллоҳнинг савобига эришиш учун сабр-чидам зарурлигини ҳам айтадилар.

«Зуҳд ва ҳаё » китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дамашқда .Тавба, деб аталган катта масжид бўлиб, унинг ўзига хос гўзаллиги ва жозибаси бор эди. Ўша масжидда Шайх Салим Масутий деган олими боамал зот бор эди. У давоми...

3171 08:00 / 06.11.2020
Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўйлик суртиш ва энг яхши кийимларини кийиш ва фитр садақасини бериш мандубдир. Юқоридаги жумлада Фитр Рамазон давоми...

2636 16:00 / 18.04.2023
Абу Омир айтади .Бир дўстимиз айтиб берди .Муҳаммад ибн Восий оғирлашиб қолганида кўп инсонлар унинг олдига зиёратга келишди. Мен ҳам уни кўргани кирдим. Кимдир давоми...

1952 11:40 / 08.02.2021
Музораба мутлақ ёки қайдланган бўлади.Мутлақ музораба ҳеч қандай қайдларсиз ниҳоясига етади. Бунда банк ёки пулдор шахс молни музорабага бериб, иш, макон, замон, давоми...

7199 17:45 / 31.12.2019
Аудиолар

121672 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43121 14:35 / 11.08.2021