1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръони Каримда келган хабарни инкор қилган одам кофир бўлади

20:40 / 27.08.2019 2242 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

Ва, батаҳқиқ, Биз Нуҳни қавмига расул қилиб юбордик. Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди. Сўнгра уларни золим бўлган ҳолларида тўфон олди (Анкабут сураси, 14-оят).

Нуҳ алайҳиссалом қавмларини тўққиз юз эллик йил давомида иймонга даъват қилдилар. Ул зотнинг пайғамбар бўлгунча ҳам, тўфон балосидан кейин ҳам яшаганлари эътиборга олинса, умрлари бундан ҳам узоқ кечгани ойдинлашади.

Бу ҳақда имом Жалолиддин Суютий ўзларининг «Ад-Дуррул Мансур фит-тафсири бил маъсур» китобларида ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қиладилар:

«Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломни қирқ ёшлигида пайғамбар қилиб юборди. У ўз қавмини эллик йили кам минг йил Аллоҳга даъват қилди. Тўфондан кейин олтмиш йил яшади, ҳатто одамлар кўпайиб, кенг дунёни тор қилдилар».

Бир одамнинг минг йилдан ортиқ ҳаёт кечиргани кўпларга ғалати туюлиши мумкин. Лекин бу нарса инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Қуръони Каримда келган хабарни инкор қилган одам кофир бўлади. Айни чоғда, бу ҳол ақл тарозисида тортса бўладиган оддий бир иш. Қадимда кишиларнинг умрлари узун бўлгани ҳаммага маълум. Бунинг устига, оз сонли жонзотларнинг умри узун, адади кўпларники қисқа бўлиши ҳам тажрибада кўрилган. Нуҳ алайҳиссалом инсоният тўфон туфайли қирилиб кетган бир даврда яшаганликлари эътиборга олинса, бундай узоқ умр кўриш оддий бир ҳол экани билинади.

Нуҳ алайҳиссалом даврларидаги синов-имтиҳон Аллоҳ йўлига ҳеч кимнинг қадам босмай, туриб қолишидир.

Аллоҳнинг пайғамбари Нуҳ алайҳиссалом турли йўллар билан тўққиз юз эллик йил даъват қилсалар ҳам, озгина одамдан бошқа ҳеч ким иймонга келмади. Бундай ҳолда кўплар синовга дош бера олмай, қайтиб кетиши ҳам мумкин. Аммо ҳақиқий иймон соҳиблари бутун дунё абадий кофир бўлиб ўтса ҳам, ўз иймонларидан қайтмайдилар. Нуҳ алайҳиссаломнинг даврларида ҳам шундай бўлди. Нуҳ алайҳиссалом ва у зотга иймон келтирганлар иймонларида собит қолдилар. Кофирларни эса шунча йиллар ўтса ҳам, ҳеч ким азобдан қутқариб қола олмади:

«...уларни золим бўлган ҳолларида тўфон олди».

Тўфон балоси уларни битта қўймай, ҳалок қилди. Нуҳ алайҳиссалом ва у кишига иймон келтирганлар нажот топдилар.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари недир Улар тиконсиз сидрзорлардадирлар. Сермева бананзорлардадирлар,. Воқиъа сураси, 27, 28, 29 оятлар. Жаннатда ўнг тараф давоми...

8393 16:00 / 02.05.2023
Назр ибн Зурора ишончли ровийдан ривоят қилади .Умар ибн Абдулазизнинг Солим деган бир қул дўсти бўлиб, у билан Аллоҳ учун дўст тутинган эдилар. Умар ибн Абдулазиз давоми...

1873 08:07 / 16.12.2019
Аллоҳ таоло Шууро сурасида марҳамат қилади.Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва давоми...

3131 16:28 / 18.10.2018
1540 t . .Умар ибн Абдулазиз Соиб ибн Язийд розияллоҳу анҳумга.Маккада туриш ҳақида бирор нарса эшитганмисан, деди..Аъло ибн Ҳазрамий розияллоҳу давоми...

2151 14:00 / 11.08.2019
Аудиолар

121661 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43112 14:35 / 11.08.2021