1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тарафкашликка чақирган биздан эмасдир

11:10 / 26.08.2019 1894 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарафкашлик ўз қавми ёки тарафи фойдасига ноҳақдан тарафкашлик қилишдир..

Восила ибн ал-Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Тарафкашлик нима?» дедим.

«Қавмингга зулмда ёрдам бермоқлигинг», дедилар».

Шарҳ: Исломда тўғри маънодаги, ҳақ йўлдаги тарафкашлик тарғиб қилинади. Аммо зулмда тарафкашлик қилиш ман қилинади.

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Тарафкашликка чақирган биздан эмасдир. Тарафкашлик асосида қитол қилган биздан эмасдир. Тарафкашлик йўлида ўлган биздан эмасдир», дедилар».

Шарҳ: Бундан салбий маънодаги тарафкашликка даъват қилиш ҳам, унга амал қилиш ҳам ва унинг йўлида фидокорлик қилиш ҳам ҳаром экани келиб чиқади.

عَنْ سُرَاقَةَ بْنِ مَالِكِ بْنِ جُعْشُمٍ الْمُدْلِجِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَطَبَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: خَيْرُكُمُ الْمُدَافِعُ عَنْ عَشِيرَتِهِ مَا لَمْ يَأْثَمْ.

Суроқа ибн Молик ибн Жўъшум ал-Мудлижий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар ва:

«Сизларнинг яхшингиз ўз уруғини мудофаа қилганингиздир. Модомики, (мудофаачи) гуноҳ қилмаган бўлса», дедилар».

Шарҳ: Демак, гуноҳ ва зулм қилмасдан, тўғрилик ва адолат ила ўз қавмига тарафкашлик қилиш яхши нарса.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ نَصَرَ قَوْمَهُ عَلَى غَيْرِ الْحَقِّ فَهُوَ كَالْبَعِيرِ الَّذِي رُدِّيَ فَهُوَ يُنْزَعُ بِذَنَبِهِ. رَوَى هَذِهِ الْأَرْبَعَةَ أَبُو دَاوُدَ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ўз қавмига ноҳақда нусрат берса, (қудуққа) қулаб тушиб, думидан тортилаётган туяга ўхшайди», дедилар».

Ушбу тўртовини Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Қудуққа тушиб кетган туяни думидан тортиб чиқариш мумкин эмаслиги ҳаммага маълум. Шунингдек, қавмига ноҳақда ёрдам бериб, тарафкашлик қудуғига қулаб тушган одамни қутқариш ҳам қийиндир. Аслида эса мусулмон одам ўз қавмидан ноҳақлик ва зулмни кўрган чоғида уларни бундай гуноҳдан қайтариши лозим. Ана ўшанда у савобга ноил бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
23. Ифторлик бериш фазилати. Бу ҳам Рамазонга хос амаллардан саналади.Ибн Можа Зайд бин Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

1164 19:00 / 02.05.2020
Ҳадиси қудсийда.Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен ndash Ўзим берурман,, деган,.Имом Бухорий саҳиҳларида давоми...

4021 15:00 / 11.05.2020
Аъмаш айтади .Мужаммиъ Таймий билан бирга эдим. У бир дирҳамга битта хурмо сотиб олаётган эди, бир тиланчи сотувчидан садақа сўради. Шунда Мужаммиъ сотувчига давоми...

1925 08:00 / 29.01.2020
Сизнинг бўш вақтингиз йўқ Сиз ушбу умматнинг бир аъзосимисиз, демак сизнинг бекорчи ишларга вақтингиз йўқ. Ушбу умматнинг ҳар бир аъзоси, айниқса кучқувватга тўла давоми...

3143 17:10 / 25.12.2018