1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Молни тарқатишга тўплаган одам ҳақлироқ

07:10 / 24.08.2019 1522 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳорун ар-Рашид ҳажга бориб, Маккада Фузайл ибн Иёзнинг эшигини қоқди. Эшик очилмади. Жаъфар Бармакий: «Итоат қилишингиз вожиб бўлган одамга эшикни очинглар!» деди. Фузайл ибн Иёз буни эшитиб, Ҳорун ар-Рашид келганини билди. У эшикни очди, иккиси узоқ гаплашиб ўтиришди. Кейин у Фузайл ибн Иёзга ўн минг дирҳам беришни буюрди. Лекин Фузайл уни қабул қилмади. Ҳорун ар-Рашид: «Олинг, камбағалларга тарқатиб юборарсиз», деди. Фузайл ибн Иёз: «Уни тарқатишга тўплаган одам ҳақлироқдир», деди. Бироздан сўнг Фузайл ибн Иёз пайт пойлаб, уйдан чиқиб кетди. Ҳорун ар-Рашид унинг чиқиб кетганидан бехабар, уйда қолаверди. Ҳорун ар-Рашид Маккадан чиқиб кетмагунча Фузайл ибн Иёз унга кўринмади.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юқорида зикр қилинган далил ва ҳужжатлардан Ислом инсонларни илмга тарғиб қилибгина қолмай, балки ўзи ҳам айнан илмий асосга эга эканини билиб оламиз. Исломнинг давоми...

1941 19:30 / 13.10.2019
Африкадаги қишлоқлардан бирига янги имом тайинланади. Ақида ва фиқҳий масалаларда билими етарли бўлган бу имомни ўзига тўқ оилалардан бири ифторликка таклиф давоми...

2843 12:06 / 08.04.2021
Кунларнинг бирида Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бир аёл келди. У норози оҳангда деди .Менинг акам вафот этди, ундан олти юз дирҳам мерос қолди, давоми...

4425 21:10 / 24.02.2019
Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш, уларни тоқатлари етмайдиган даражадаги оғир ва машаққатли амалларга буюрмаслик Ислом динининг асосий ва улкан давоми...

2699 12:01 / 02.11.2018
Аудиолар

121677 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43126 14:35 / 11.08.2021