1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибн Жарирнинг вафотидан бир соатгина олдин ҳам маълумот ёзиб қўйгани

13:00 / 26.07.2019 1614 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устоз Муҳаммад Курдали «Кунузул аждад» номли китобида имом ибн Жарир Тобарийнинг таржимаи ҳоли тўғрисида қуйидагиларни айтган: «Айтилган хабарларга кўра, у зот ҳаётининг бирор дақиқасини ҳам фойда бериш ва фойда олишсиз ўтказиб юбормаган. Муъафа ибн Закариё сиқа (ишончли) кишиларнинг биридан қуйидаги ривоятни келтиради: У Абу Жаъфар Тобарийнин вафотидан бир соат ё ундан ҳам камроқ вақт олдин унинг ҳузурида бўлган. Ўша вақтда унга Жаъфар ибн Муҳаммаддан бир дуо зикр қилинган. У эшитиши биланоқ сиёҳдон ва саҳифа сўраган ва уни ёзиб қўйган. Унга: «Шундай ҳолатда ҳам-а?!» дейишганида, у: «Инсон учун то ўлгунича илмдан иқтибос олишни тарк қилиши дуруст эмас», деган. Аллоҳ уни раҳматига олган бўлсин ҳамда уни илм ва ислом номидан энг яхши мукофотлар билан мукофотласин.

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Аллоҳ таолонинг .Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг, ва .Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган давоми...

2579 09:20 / 07.08.2019
Шофеъий мазҳаби фақиҳларидан бўлган Абул Аббос ибн Сурайж ўлими олдидан бемор бўлиб ётганида туш кўрди. Тушида Қиёмат қоим бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло давоми...

908 08:33 / 09.08.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биз бандаларга шундай хитоб қилган .Ва осмондан баракали сувни тушириб, у билан боғроғларни ва дон ҳосилини ўстирдик. Ва зич давоми...

1286 11:07 / 26.08.2020
Ҳар бир мўмин банда ҳаётгузаронлик қилиши учун Аллоҳ таоло яратган ҳалол нарсаларни яхшилаб ўрганиши, касбидаги, ишидаги муомалаларда, олдибердиларда, қайси давоми...

2083 21:30 / 03.08.2019
Аудиолар

121663 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43113 14:35 / 11.08.2021