1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Аллоҳ таоло барча нарсага қодир

09:10 / 19.07.2019 4376 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Роҳман инсонни йўқдан бор қилди. Яратганда ҳам, чиройли, бекаму кўст қилиб яратди. Унга ақл, ҳис-туйғу, тафаккур ва бошқа кўплаб қобилиятларни берди. Инсоннинг яратилиши неъматларини санаб охирига етиб бўлмайди. Инсон бу неъматларга шукр қилиб яшамоғи лозим.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куни ишдадир. (Ар-Роҳман сураси 29-оят).

Бу оятда Аллоҳ таолони улуғлаш маъноси ўз аксини топган. Бутун мавжудот, ерда бўлсин, осмонда бўлсин, Аллоҳдан сўровларини сўрайди. Нимани сўрашлари оятда тайин қилинмаган. Ҳар ким нимага муҳтож бўлса, ўшани сўрайди.

Шу билан бирга, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар доим, ҳар лаҳзада ишда экани, яъни тўхтовсиз равишда оламни тасарруф қилиб тургани тасдиқланяпти. Бу оят баъзи қавмларнинг Аллоҳ тўғрисидаги эътиқодий бузуқликларига ҳам зарбадир. Жумладан, насороларда якшанба куни, яҳудийларда шанба куни «Аллоҳ дам олади» деган бузуқ ақийдалар бор. Аллоҳ таоло дам олишга муҳтож эмас, балки доимо ишдадир.

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кулла йавмин ҳува фи шаън» оятини ўқиган эканлар, саҳобаи киромлар:

«Эй Аллоҳнинг Расули, у шаън нимадир?» деб сўрашибди. Шунда у зоти бобаракот:

«Гуноҳни кўтариб, иккинчисини пасайтирмоқлиги», деган эканлар. Қисқаси, дунёдаги ҳар бир каттаю кичик иш Аллоҳ таоло билан бўлишлигидир.

Бу мақомга Роҳман сифатли Аллоҳ таоло сазовор бўлмаса, ким сазовор бўлар эди!

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! (Ар-Роҳман сураси, 30-оят).

Демак, ҳар бир нарсада бутун дунё Аллоҳ таолога муҳтож экан. Инсу жин У Зотга исён қилмаслиги зарур. Ушбу маъно келаси оятда баён қилинади.

Албатта, сизлар учун вақт топамиз, эй инсу жинлар! (Ар-Роҳман сураси, 31-оят).

Бу ояти карима инсон онгининг қабул қилишига осон бўлиши учун инсоний иборалар билан келтирилмоқда. Одатда, одам биронта бошқа киши билан алоҳида ҳисоб-китоб қилиб олмоқчи ва қилмишига яраша жазо бермоқчи бўлса, ҳали сенинг ҳам фурсатинг келиб қолар, ўшанда гаплашамиз, қабилида гап айтади. Аллоҳ таоло машғул эмаски, бошқа ишга қўли тегмай қолса. Лекин сўзининг таъсирчан бўлиши ва таҳдиди кучли чиқиши учун оятда машҳур иборалар ишлатилган. Қиёмат кунида инсонлару жинларнинг ҳисоб-китоби учун фақат Роҳман сифатли Аллоҳ таологина қодирдир.

«Тафсири ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикоя қилинишича, бир машҳур қизиқчи бўлган экан. У жуда ўз ишига моҳир бўлганилиги учун уни тинглашга ҳар томондан кишилар келишар экан. У ҳатто қулоғи том давоми...

3470 11:10 / 10.08.2022
Аллоҳ таоло оламни Ислом нури ила мунаввар қилган дастлабки вақтда дунё тиб нима, тиббий маданият нима эканини яхши билмас эди. Асосан турли коҳинлар, бутхона давоми...

1879 12:06 / 24.03.2021
Салб юришларида йиқилиб, майиб бўлиб мусулмонлар шифохонасида даволанган француз беморининг отасига мусулмонлар шифохонаси ҳақида ёзган мактуби ҳозиргача давоми...

2668 08:30 / 11.04.2021
Ислом кишиларни илмга чақириш билан кифояланиб қолган эмас. Балки ақлий ва фикрий ҳаракатсизликнинг олдини олиш асосларини кишиларга кўрсатган. Бу қуйидаги давоми...

2187 11:09 / 04.02.2020
Аудиолар

121549 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43034 14:35 / 11.08.2021