1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўтмишдаги бир қавмнинг хулқини эслатиб юбординг

07:10 / 17.07.2019 1378 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг бир уйлари бўлиб, унинг эшиги очиб қўйилса, «Киришга рухсат» дегани бўлар эди. У кишининг дўстлари келганда эшик очиқ бўлса, кириб келаверишарди. Бир куни бир одам ўша уйга келди. Эшик очиқлигини кўриб, уйга кирди. Қараса, Ҳасан Басрий йўқ экан. Каравотнинг тагидаги саватга кўзи тушиб, уни тортиб олди. Ичида егулик бор экан. Ундан ея бошлаган эди, Ҳасан Басрий келиб қолдилар. Дўстининг қилаётган ишига қараб, кўзларига ёш тўлиб, йиғлай бошладилар. Ҳалиги одам ҳайрон бўлиб, «Эй Абу Саъид, нега йиғлаяпсан?» деди. Ҳасан Басрий: «Ўтмишдаги қавм (саҳобалар)нинг хулқини эслатиб юбординг», дедилар.

Изоҳ: Саҳобалар бир-бирлари билан шу даражада яқин бўлганларки, бир-бирларининг уйига кириб, бемалол овқатланиб кетишарди. Ўрталарида ортиқча мулозамат тўсиқ бўлмасди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири ҳаромдан сақланиш ва кўзни тийишдир.Зотан, шариатда ҳаром қилинган нарсаларнинг барчаси ҳамма учун ўта зарарли давоми...

5623 10:03 / 25.06.2020
Каттақўрғон шаҳар .Қориравот, жоме масжиди имомхатиби Сайдилло домла Рўзиев билан суҳбатndash Ассалому алайкум, домла. Суҳбатга тайёрланиш асносида давоми...

2083 11:00 / 16.02.2021
Абдулвоҳид ибн Зайд бир куни Ҳавшаб ибн Муслимга .Эй Абу Бишр, Аллоҳга йўлиққач, қандай аҳволда эканингни хабар қила олсанг, бизга хабар бер,, деди. Орадан сал ўтмай, давоми...

1929 08:00 / 22.02.2020
Луқмон исмли ҳабаш қул бор эди. Хожаси унга қўй сўйишни буюрди. Луқмон қўйни сўйди. Хожаси .Қўйнинг энг яхши иккита гўштини олиб кел,, деди. Луқмон қўйнинг юраги давоми...

2473 07:30 / 08.04.2019