1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Қимор ўйнаш

15:02 / 13.07.2019 3941 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўминлар, хамр (маст қиладиган ичимлик ичиш),қимор (ўйнаш), бутлар (яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз!» (Моида сураси, 90-оят).

Яъни, бу ишларнинг барчаси, гарчи шайтон уларни чиройли қилиб кўрсатса-да, нопок, ҳаром ишлардир. Улуғ савобларга эришишингиз учун бу ифлосликлардан узоқ бўлинглар.

«Ароқ, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!» (Моида сураси, 91-оят).

Оят охиридаги жумла буйруқ маъносидаги сўроқ бўлиб «тўхтанглар», деган маънони ифодалайди. Шунинг учун Умар розияллоҳу анҳу: «Эй Парвардигор, тўхтадик», деган эдилар.

Абу Ҳайён айтадилар: «Аллоҳ таоло хамр ва қимордаги икки фасодни зикр қилди: бири – дунёвий, иккинчиси – диний».

Дунёвий фасоди: хамр кўнгилсизлик ва гина-кудрат келтириб чиқаради ҳамда ёрбиродарлар орасига раҳна солади. Қимор ўйнайдиган кимса эса бориб-бориб ҳеч вақоси қолмайди ва охири хотини ва болаларини ҳам қиморга тикиб юборади.

Диний фасоди: Хамр ичган одам сархуш бўлиб, эс-ҳушини йўқотади ва Аллоҳни зикр қилишдан чалғийди. Қимор ўйнайдиган кимса эса, ютса ҳам, ютқазса ҳам Аллоҳни зикр қилишдан чалғийди.

Қимор одамларнинг ҳақларини ботил-ноҳақ йўл билан ейиш ҳисобланиб, Аллоҳ ундан қайтаргандир:

«Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ – ҳаром йўллар билан емангиз (Яъни, бир-бирингизнинг ҳаққингизни еманг!)» (Бақара сураси, 188-оят). 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам:«Айрим кишилар Аллоҳнинг молига ноҳақ тажовуз қиладилар. Қиёмат кунида уларга дўзах бўлур», деганлар (Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир биродарига: «Кел, қимор ўйнаймиз» деса, дарҳол садақа қилсин», дедилар (Бухорий ривояти).

Агар «қимор ўйнаймиз» деган сўзнинг ўзи учун каффорат тўлаш ёки садақа қилиш вожиб бўлса, қимор ўйнашнинг ҳукми қандай бўлар экан?!

Фасл

Уламолар, гарчи ўртага ҳеч нарса тикмасалар-да, нарда ўйнаш ҳаромлигига иттифоқ қилганлар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам: «Кимда-ким нарда ўйнаса, у гўёки қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботиргандек бўлибди», деганлар (Муслим, Абу Довуд, Ибн Можа ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки нарда ўйнаса, батаҳқиқ, у Аллоҳ ва Расулига осийлик қилибди», дедилар (Молик, Ҳоким ва бошқалар ривояти)

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғийбат ва чақимчилик кишиларда тарқалган энг хунук хислатлардандир. Бу икковидан кишиларнинг озгинасигина омонда қолишади, холос.Ғийбат ёмон кўрадиган нарсаси давоми...

1919 17:00 / 27.11.2021
Инсоннинг бу ишдан узоқ бўлиши олийжанобликдир. Абул Хасан АлБушанжий қуйидагиларни айтадилар.Сизнинг фаришталар билан бўлган муносабатингизда ҳаром қилинган давоми...

3935 15:30 / 28.01.2020
ndash Сиёсатчи бўлгани ҳолда вафодорлик ҳақида гапирмоқда.ndash Йўлбошчи бўлгани ҳолда ватанпарварлик ҳақида гапирмоқда.ndash Иймоний бўлгани ҳолда инсонпарварлик давоми...

1886 09:00 / 10.06.2021
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан туриб озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига давоми...

5169 21:00 / 25.02.2019
Аудиолар

121494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42987 14:35 / 11.08.2021