1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Кийимнинг ҳўли билан намозга чиқиш мумкин

14:30 / 06.07.2019 2517 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Йигирма иккинчи суннат)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

« Мен жунублик асарини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан ювиб қўяр эдим. У зот намозга кийимларидаги сувнинг ҳўли билан чиқар эдилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Оиша онамизнинг «жунублик асарини» деганлари, манийнинг асари деганидир. Чунки инсондан маний чиққанда жунуб бўлади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1.Кийимга маний тегса, ювиб ташлаш зарурлиги.

2.Аёл киши эрининг кийим-бошларини ювиб, тузатиб бориши кераклиги.

3.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мутавозе эканликлари.

4.Кийимнинг ҳўли билан намозга чиқиш мумкинлиги.

5.Маний нажосат экани.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Жулайбиб ансорлардан бўлган кичик жуссали, уйжой ва молмулкка эга бўлмаган камбағал бир киши эди. Пайғамбар давоми...

3223 20:05 / 28.04.2017
20. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари кенг, кўзлари каттароқ ва товонларининг гўшти оз давоми...

5367 11:02 / 29.10.2018
736. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Иблис тахтини сувнинг устига ўрнатади. Сўнгра давоми...

2498 19:00 / 02.07.2022
Қабасотун мин ҳаётирРасулrdquo 15.ЖЎМАРДЛИК.Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ давоми...

4707 20:41 / 19.05.2017