1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

ЎЗАРО ЁРДАМ

05:00 / 28.02.2017 3036 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Руҳий ҳаётнинг энг афзал томонларидан бири яхшилик йўлидаги ўзаро ёрдамдир. Бу нарса ижтимоий ҳаётни юқори даражага кўтариш, жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш ва уларнинг қайғу-аламларини енгиллатишдан иборатдир. Ҳозирги замон маданияти ўзаро ёрдамни яхши тушунган. Шунинг учун ҳам барча жойларда ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик ташкилотлари тузилган. Мана шунинг ўзи ҳам ҳар бир шахс ва ҳар бир жамиятнинг бахтиёр бўлиши учун ўзаро ёрдамнинг зарурлигини кўрсатади.

Қуръон ўзаро ёрдамга катта аҳамият берган. Буни қуйидаги оятдан фаҳмлаб олса ҳам бўлади: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» («Моида» сураси, 2-оят). Қуръон яхшилик ва тақводорлик йўлида ҳамкорлик қилишга буюрмоқда. Яхшилик деганда, бу дунёдаги барча яхшиликларни, ростгўйлик, омонат, тоат-ибодат, сахийлик, шижоат ва ҳакозоларни тушунамиз. Яхшилик сўзи дунёдаги барча фазилатли нарсаларни ўз ичига олади. Тақво эса, Аллоҳдан қўрқиш ва унга итоат қилиб иш олиб боришни анг-латади.
Яхшилик ва тақводорлик йўлидаги ҳамкорлик эса, бу дунёдами ёки охиратдами саодатга эргаштирувчи яхши нарсаларнинг йўлидаги ҳамкорликдир. Қуръон ёмонлик ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилишдан қайтармоқда. Ёмонлик деганда биз, қилиниши ҳалол бўлмаган нарсаларни тушунамиз. Бу эса, барча разолатларни ўз ичига олади. Душманчилик эса, ошкора золимликдир. Ҳар бир шахсга ёки жамиятга зарар етказувчи нарса, ёмонлик ва душманчиликдир. Қуръон фақат яхшилик ва тақводорлик йўлида ҳамкорлик қилишга чақириб қолмай, балки ёмонлик ва душманчилик йўлида ҳамкорлик қилишни бекор ҳам қилади. Ислом назариясидаги ҳамкорлик, кишиларга фақат садоат келтириш йўлидаги ҳамкорликдир. Агар инсонлар шу ҳамкорликни амалга оширсалар, ўзлари орзу қилаётган тараққиёт ва бахт-саодатга албатта эришадилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Билингки, албатта, дунё ҳаёти ўйин кулги ва кўнгилхушлик ҳамда зебзийнат, ўзаро фахрланиш, молмулкни ва болачақани кўпайтириш, давоми...

4078 17:02 / 02.12.2018
иккинчи мақола . ,. .Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай давоми...

3726 20:04 / 04.01.2020
Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматлари беҳисоб экани ҳеч кимга сир эмас. У Зотнинг Ўзи Иброҳим сурасида .Агар Аллоҳнинг неъматини санасангиз, адоғига давоми...

487 19:00 / 24 март
Учинчи ҳикмат Химматларининг ўзиб кетиши қадарлар деворини ошиб ўтолмайдиrdquo Бу ҳикмат ўзидан аввалги ҳикматнинг қўшимчаси ва тўлдирувчиси бўлиб, ҳамда давоми...

2667 05:00 / 01.03.2017