1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қулоқ ва қулоққа тегишли шаръий ҳукмлар

07:10 / 15.06.2019 3427 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қулоқ эшитиш аъзоси, эшитиш эса товушларни идрок қилишдир.

Ҳукмлар:

1. Янги туғилган чақалоққа ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат айтилади. Гўдакнинг биринчи эшитган каломи холис тавҳиди бор азон бўлиши учун.

2. Фуқаҳолар мункар (гуноҳ)ларни эшитиш мумкин эмас, эшитишдан қулоқларни тўсишни вожиб дейишган. Агар бир киши гуноҳ сўзлар эшитилаётган жойдан кетишга имкони бўлмаса, ундан бирор нарса эшитмаслик учун бармоқларини қулоқларига қўяди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу қилганлари каби, Нофеъ ривоят қилади: «Ибн Умар розияллоҳу анҳу чўпоннинг қамиш сурнайининг овозини эшитганларида икки бармоқларини қулоқларига қўйдилар ва йўлдан эгарларини бурдилар. Сўнг, «Эй Нофеъ, эшитяпсанми?» - дедилар. Мен: «Ҳа» дедим. То «йўқ“» демагунимча юравердилар. Сўнг бармоқларини қулоқларидан олиб эгарни йўлга тўғирладилар ва «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чўпоннинг сурнайини овозини эшитгаларида шундай қилганларини кўрганман», дедилар.(Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа)

3. Қулоқ аёлларнинг аврати эканлигига ва номаҳрамларга кўрсатиш мумкин эмаслигига фуқаҳолар иттифоқ қилишган. Қулоқларга осиладиган зийнатлар (зирак каби) ботиний безак ҳисобланиб, уни ҳам кўрсатиш жоиз эмас. Шунингдек, фуқаҳолар зирак аёлларнинг зийнати эркакларники эмаслигига иттифоқ қилишган.

4. Эркакларга таxрима ва ийд такбирларида қўлларини қулоқ баробаригача кўтаришлари суннат.

Баро ибн Oзиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаш учун такбир айтганларида, қўлларини қулоқларини юмшоқ жойига етгунча кўтарардилар».

5. Қулоқ бошнинг бир қисми. Таҳоратда қулоқлар ювилмайди, балки бошнинг бир қисми бўлгани учун маҳс тортилади. Маҳс тортиш учун янги сув олинмайди.

6. Муаззин азон айтаётганда қўлларини қулоқларини юмшоқ жойига қўйиши мустаҳаб.

(Давоми бор)

Мавзуга оид мақолалар
Жаъфар ибн Сулаймондан ривоят қилинади .Ҳабиб Форсий шундай дейди .Бир куни хотиним нон ёпиш учун хамир қорди. Хамир тайёр бўлгач, тандирга олов ёққани кетди. Шу давоми...

2398 08:45 / 10.02.2019
Сеҳрга алоқаси бор нарсалар 1. Шаъваза. Шаъваза бизда кўпроқ .бахшилик, деб юритилади. Бу аслида қўл енгиллигидан иборат бўлиб, чаққон ҳаракатлар билан бир оз давоми...

4124 11:00 / 30.08.2022
Ўғлим Яқин кунларда вафот этаман. Лекин афсусланмайман, чунки ортимда сендек ўғилни қолдириб кетяпман. Сен одил, солиҳ ва раҳмли бўл. Ҳеч кимни ажратма, давоми...

4991 09:00 / 10.07.2020
Ҳақиқатда одамларнинг хулқ атворлари учун энг хатарли нарса бу мана шу дунё, унинг матоҳи ва жозибали нарсаларидир. Дунё ўзидаги зеб зийнатлари, аёллар, болалар, давоми...

4810 20:45 / 18.03.2019
Аудиолар

121675 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43124 14:35 / 11.08.2021